Asus ROG Phone 6'нинг рендерлари эълон қилинди

Asus ROG Phone 6'нинг рендерлари эълон қилинди

Asus компанияси ўзининг ROG (Republic of Gamers - ўйинчилар республикаси) Phone 6 смартфонини июль ойининг бешинчи санасида тақдим этади. Ушбу қурилма Snapdragon 8+ Gen1 чипига эга бўлган биринчи смартфон бўлади.

Смартфоннинг айнги рендерлари эълон қилинди. Унга кўра, қурилма учун махсус ғилоф ва янги AeroActive кулер бўлади. 

Компания ҳали ҳам ўз анъаналарига содиқ қолмоқда, яъни смартфоннинг селфи камераси учун олд панелда ҳеч қандай “қош“ ёки тирқиш мавжуд эмас. Юқори рамканинг қалин бўлиши у ерга селфи камера ўрнатишга етарли жой бўлишини таъминлаган. 

Чап томонда USB-C порти ва SIM-карта уяси, ўнг томонда эса триггерлар жойлашган. Орқа томондан учта камера сенсори ҳамда битта LED чироғи ўрин олган. 

Смартфонни совутиб туриш учун AeroActive кулери яратилган бўлиб, у қурилманинг орқа панелига ўрнатилади. Ушбу аксессуар ROG Phone 5 ва 5s моделларининг кулеридан фарқ қилади. 

Ҳимоя ғилофи ҳеч қандай тугмани тўсиб қўймайди. У ўйин ўйналётган вақт смартфонни қулайроқ ушлаб турилишига кўмаклашади. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 моделларининг аккумулятор сиғими ҳақида маълумот берилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!