Asus, Samsung, Sony ва Xiaomi: Заводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та смартфон

  •   DiMaX
  •  2030
  •  19.11.2019 14:22

Asus, Samsung, Sony ва Xiaomi: Заводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та смартфон

Kryptowire компанияси тадқиқотчилари жосуслик функцияларини бажаришга қодир бўлган нақ 146 та хавфли илова мавжудлигини аниқлашди. Қизиғи – улар 29 та ишлаб чиқарувчининг смартфонларига заводданоқ ўрнатиб чиқарилади.

ЎҚИНГ: Смартфонингизда жосуслик қилаётган олтита антивирус

Мазкур иловаларни Xiaomi, Samsung, Sony, Asus ва Panasonic сингари компаниялар ҳам ўз смартфонларига бошиданоқ ўрнатишар экан. Яъни, фойдаланувчи уларни ўзи ўчириб ташласа, бундан қурилманинг операцион тизимига шикаст етиши мумкин.

Kryptowire экспертларига кўра, потенциал хавфли Android-иловалар қуйидаги оммабоп смартфонларга операцион тизим даражасида ўрнатилган:

  1. Asus ZenFone 3;
  2. Asus ZenFone 3 Ultra;
  3. Asus ZenFone 3s Max;
  4. Asus Zenfone 4;
  5. Asus ZenFone 5;
  6. Asus ZenFone 55Q;
  7. Asus ZenFone AR;
  8. Samsung Galaxy A3;
  9. Samsung Galaxy A5;
  10. Samsung Galaxy A7;
  11. Samsung Galaxy A8+;
  12. Samsung Galaxy Xcover 4;
  13. Samsung Galaxy J5;
  14. Samsung Galaxy On7;
  15. Samsung Galaxy J7 Max;
  16. Samsung Galaxy J3;
  17. Samsung Galaxy J4;
  18. Samsung Galaxy S7;
  19. Samsung Galaxy J6;
  20. Samsung Galaxy J7 Neo;
  21. Samsung Galaxy J7 Pro;
  22. Sony Xperia Touch;
  23. Sony Xperia XZs;
  24. Xiaomi Redmi 6;
  25. Xiaomi Redmi 6 Pro;
  26. Xiaomi Mi Mix 2s;
  27. Xiaomi Mi Note 2;
  28. Xiaomi Mi Mix;
  29. Xiaomi Mi A2 Lite;
  30. Xiaomi Mi 5S Plus;
  31. Xiaomi Mi Pad 4;
  32. Xiaomi Mi A3.

Булардаги махсус кодлар смартфон эгасининг суҳбатларини тинглаши, унинг қаерларда эканини кузатиши, шахсий маълумотларини ишлаб чиқарувчига ва ҳатто унинг ҳамкорларига ҳам жўнатиши мумкин.

Kryptowire мутахассисларининг таъкидлашича, мазкур иловаларни фақат Google блоклаб қўйиши мумкин. Лекин ҳозирча унинг бунга ё вақти бўлмаяпти, ё кучи.

ЎҚИНГ: Google мегабайтни тежовчи иловасини дафн этди, лекин уни бошқа жойдан юклаб оламиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!