Asus ScreenPad панелиTouch Bar’га ўхшайдими?

  •   Saroy
  •  532
  •  29.05.2018 16:54

Asus ScreenPad панелиTouch Bar’га ўхшайдими?

Тез орада Тайваннинг Asus компанияси яна бир ноодатий маҳсулоти – тачпадли ScreenPad’ни намойиш этишни режалаштирмоқда. Бу сенсорли панелдан бошқачаси, яъни янаям зўрроғи, дейишмоқда компания вакиллари.   

Кутилганидек, ScreenPad компания ноутбукларининг бирига ўрнатилади, қолаверса у алоҳида аксессуар бўлиши ҳам мумкин. Янги қурилма тўлақонли дисплейга эга. Дарвоқе, у ҳам бармоқ тегишини сезади. Яқинда Microsoft Store’да   Asus’нинг    иловалар тўплами пайдо бўлди. Улар орасида — Spotify, YouTube плеери, тақвим, калькулятор ва Word, Excel ва PowerPoint учун бошқариш панелли Microsoft’нинг кенгайтирилган офис пакетини қайд этишимиз мумкин. Ҳужжатда SDK’нинг иккинчи  версияси билан қўллаб қквватлангани ҳам ёзилган, бу эса, компания шериклари билан анчадан буён ҳамкорлик қилиб келаётганини билдиради. 

ЎҚИНГ: ASUS энг кучли процессорли флагманни тақдим қилди

Мазкур ишланма MacBook Pro’нинг Touch Bar панелини эслатиб юборади. Бироқ Asus клавиатурага тегмасликка қарор қилган. Шу вақтгача тачпадларнинг тадрижий ривожланиши қурилманинг ҳажмини оширишдан иборат бўлиб келарди. Лекин  ScreenPad — бу қандайдир, бутунлай янгиси.

Келаси ойнинг биринчи ўн кунлигида Тайбэйда  Computex 2018 компьютер технологиялари кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда Asus ҳам ўзининг илк ScreenPad ноутбукини намойиш қилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Asus Apple'ни масхара қилгани учун қораланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.