Asus ва Google Chromebit мини-компютерини ишлаб чиқармоқда

Asus ва Google Chromebit мини-компютерини ишлаб чиқармоқда

Chromebit мини-компьютери Chrome Osда ишлайди. Янгилик шу йилнинг баҳорида тақдим этилганди. Асли бу гаджет биз билан компьютерга мутлақо ўхшамайди, оддий флешкага ўхшаш, фақат бир оз каттароқ қурилма. Chromebitни HDMI улагичи орқали телевизорга уланади, чунки HDMI орқали маълумот тез ўтади. Мини-компьютер micro-USB улагичи орқали қувватланади. Қурилма тўрт ядроли процессорга эга, шунингдек, 2Гбайт тезкор хотираси ва 16 Гб ички хотираси бор. Wi Fi адаптер воситасида симсиз тармоққа ва бошқа қурилмаларга боғлана олади.

Флешкасимон мини-компьютер нархи 85 доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!