ASUS ва MSI'да муаммо: ўйин ноутбуклари харидорларини йўқотмоқда

  •   Saroy
  •  1116
  •  08.08.2018 14:47

ASUS ва MSI'да муаммо: ўйин ноутбуклари харидорларини  йўқотмоқда

2018 йилнинг иккинчи ярмида ўйин ноутбуклари бозори сезиларли равишда ўзгарди. Бу ҳақда  Тайваннинг DigiTimes нашри ишончли манбаларга таяниб маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича,  ASUStek Computer ва Micro-Star International компаниялари дунё ноутбуклар бозоридаги лидерлик мавқейини аста секин йўқотиб бормоқда.  Шу вақтгача ушбу компаниялар бозорнинг ярмидан кўпини эгаллаб турганди. Энди уларнинг ортидан қувиб келаётган рақобатчилар нарх ва сифат уйғунлигига урғу бериб тобора кучайиб бормоқда.

ЎҚИНГ:Юртимизда сотилаётган барча ноутбуклар нархлари (2018 йил 2 август) – Olcha.uz Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб беради!

Биринчи эшелондаги ноутбук ишлаб чиқарувчилар, жумладан  HP, Dell, Acer ва Lenovo брендлари айниқса ўйин йўналишида бозор лидерларини таъқиб қилишни тобора кучайтирмоқда.  Улар ўз мақсадларига эришиш учун турли минтақаларда арзон нархлар стратегиясини қўллаб, ҳамёнбоп маҳсулотларини таклиф қилмоқда ва кутилганидек, харидорлар эътиборини қозонмоқда. Қолаверса, улар кетма-кет янги моделларни ҳам таклиф этишни эсдан чиқаришмаяпти. Масалан, Lenovo аллақачон Хитой бозорининг 30 фоизини эгаллаб бўлди

ЎҚИНГ:Gigabyte ноутбуклари геймерларда катта қизиқиш уйғотди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.