Asus ZenFone 6’нинг илк эгизаклари намойиш қилинди, бирининг экранида тешиги бор

  •   Saroy
  •  720
  •  29.10.2018 11:02

Asus ZenFone 6’нинг илк эгизаклари намойиш қилинди, бирининг экранида тешиги бор

Интернетда Asus ZenFone 6 флагман смартфонининг суратлари пайдо бўлди. Улар уч хилда чиқмоқда. Ҳар бири олд камерасининг жойлашуви, ромларининг ўлчами ва орқа қопқоғининг дизайни билан бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг бирида Samsung Galaxy A8s’дагига ўхшаб ҳатто экранида тешик ҳам бор.

ЎҚИНГ: Asus Zenfone Max (M2) ва Zenfone Max Pro (M2) смартфонларини намойиш қилишга ҳозирланмоқда

Бошқа моделларида олд камера  унчалик катта бўлмаган қирқма кўринишда. Бири ўртада, иккинчиси ўнг бурчакка яқинроқ.

Аммо Asus ZenFone 6’нинг ўзи ҳақида батафсилроқ маълумотлар ҳозирча йўқ. Эҳтимол, бу учта муқобил аппаратлар бир линейкадаги турли моделлардан иборатдир. Флагман, масалан, учталик кмарега эга бўлади ва ўртасида қирқмаси ҳам бор, қолганлари арзонроқ моделлар. Энди анонсни кутиш керак, ўшандагина батафсилроқ маълумотлар билан танишса бўлади.

ЎҚИНГ: 8/128 ГБ хотирали ASUS ZenFone Ares смартфони атиги 330 долларга баҳоланди