ASUS ZenPad 3 8.0: кўркам, юпқа ва кучли планшет

ASUS ZenPad 3 8.0: кўркам, юпқа ва кучли планшет

ASUS компанияси премиум-тоифали янги планшет ASUS ZenPad 3 8.0 (Z581KL)ни намойиш этди. Қурилманинг нархи маълум қилинмади, бироқ сотуви тез орада йўлга қўйилади. ASUS ZenPad 3 8.0 (Z581KL) планшети 7,9-дюйм мультисенсорли 2K (2048 х 1536 пиксель) ўлчамли IPS-дисплейга эга ва ASUS Tru2Life и TruVivid технологиясини қўллай олади.

Шунингдек, қурилма олти ядроли SoC Snapdragon 650 процессор (2 ядроли ARM Cortex A72 ва 4 ядроли ARM Cortex A53, 1,8 ГГц такт частотали) билан таъминланган ва графикага “жавобгар” Adreno 510. Чипсет: 2 ёки 4 ГБ оператив хотира, сиғими 16 ёки 32 ГБ бўлган ўрнатма “тўпловчи”. Бундан ташқари унда 128 ГБгача microSD хотира картаси учун жой ҳам мавжуд. ASUS ZenPad тоифасига мансуб планшетлар Android 6.0.1 Marshmallow бошқарувида ишлайди. Қурилмада 2 та камера бор. Асосийси 8-мегапикселли автофокусли камера бўлса, олд камера – 2-мегапиксель. Планшетга стериодинамикли аудиотизим ва  кучли овоз учун мўлжалланган DTS Headphone: X технологияси ўрнатилган. Қолаверса, планшет ўрнатма GPS-навигатор билан таъминланган. Шунингдек, қурилмада USB Type-C, интернетга симсиз кириш имконини берувчи 4G LTE, Wi-Fi 802.11ac, Miracast ва Bluetooth 4.2 мавжуд. ASUS ZenPad 3 8.0 аккумулятори қуввати 4680 мАс бўлиб, автоном режимда 11 соатгача хизматингизни қилиши мумкин.

ZenPad 3 8.0 планшети ўзининг кўркам кўриниши, енгил вазни (320 грамм), ўта юпқалиги (7,5 мм) ва тери билан қопланган металл (ёки алюминли) копруси билан бошқалардан ажралиб туради.