Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

  •   DiMaX
  •  4367
  •  25.08.2020 17:48

Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Смартфонларнинг бармоқ изи сканери одатда «Уйга» тугмачасида, корпуснинг орқа панели ёки ён қиррасида бўлар эди. Яқинлардан бери мазкур сенсорни дисплейга интеграция қила бошлашган.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Gionee компанияси эса дактилоскопнинг жойлашуви бўйича энг оригинал смартфонни тақдим қилди. Gionee K3 Pro русумли мазкур қурилмага қараб, унинг бармоқ изи датчиги қаерда эканини дарров пайқай олмайсиз:

Мазкур телефоннинг экрани диагоналига 6,53 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги 720х1600 пикселга тенг. Дисплейнинг томчисимон кемтигига эса 13 мегапикселлик олд камера ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Gionee K3 Pro бош камерасидаги асосий сенсор 16 мегапикселлик, унга қўшимча яна иккита датчик ва тўртта модулнинг ўртасига фоточақноқ ўрнатилган. Энг қизиғи шундаки, бир қарашда квадрокамера бўлиб кўринган камера блогидаги тўртинчи сенсор – айни ўша дактилоскоп бўлади!

Компания мазкур моделини MediaTek Helio P60 процессори ҳамда 6/8 гигабайтлик тезкор, 128 гигабайтлик ички хотира билан таъминлаган. Gionee K3 Pro аккумулятори ҳам чакки эмас – 4000 мА/соатлик, лекин операцион тизими эскироқ – Android 9 Pie. Шунга яраша, унинг нархи ҳам 100 доллардан бошланади ва дизайнини ҳисобга олганда, бу яхши таклиф.

Дарвоқе, исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшиш усули бор, биласизми?

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: 8/256 ГБ хотирали смартфон – атиги 153 долларга!