Атиги 12 евролик Energizer E12 чиқди – мультимедиали дуал-SIM телефон!

  •   DiMaX
  •  510
  •  21.06.2019 11:59

Атиги 12 евролик Energizer E12 чиқди – мультимедиали дуал-SIM телефон!

MWC 2019 кўргазмаси доирасида Avenir Telecom компаниясига қарашли Energizer бренди нақ 26 та моделда янги смартфонлар намойиш этганди. Улар орасида қуввати нақ олтита iPhone XS Max билан тенг PowerMax P18K Pro (ёки Power Max P18K Pop) ҳам бор, лекин...

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг чидамли смартфон ҳеч кимга кераксиз бўлиб чиқди!

Компания энди ихчам ва халқона тугмачали телефон ишлаб чиқарди ва уни Energizer E12 деб номлади. Сабаби – мазкур гаджет атиги 12 евро туради!

Арзон бўлса-да, бу телефон иккита SIM-карта учун алоҳида, яна 16 ГБгача MicroSD хотира картаси учун алоҳида уячага эга.

Ушбу телефоннинг олд ва орқа томонларида биттадан VGA-камералар ҳам бор. Корпусининг юқори қиррасида эса LED-фонарик жойлашган. Energizer E12 фақат иккинчи авлод уяли алоқа тармоқларида ишлай олади.

ЎҚИНГ: Иккита SIM-карта смартфон қувватини тез тугатадими?

Energizer E12 вазни атиги 91 грамм келади, унинг 1000 мА/соатлик аккумулятори эса тинимсиз 8 соат мусиқа тинглашга ёки кутиш режимида бир ҳафта ишлашга етади.

Умуман олганда, Energizer E12 модели мультимедиа имкониятларига бой: MP3 форматини ўқийди ва мусиқани бошқариш учун экран остида алоҳида тугмачалари мавжуд. Шунингдек, телефонда FM-радио ҳамда уни ёқиш учун алоҳида тугмача ҳам кўзда тутилган.

Ушбу девайснинг Ўзбекистон бозорларига етиб келиши қийин, аммо бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда атиги 239 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли телефонларни харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Атиги 19 долларлик, лекин нақ тўртта SIM-картали телефон сотувга чиқди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!