Атиги 120 долларлик Redmi 1A намойиш қилинди, лекин у смартфон эмас!

  •   DiMaX
  •  2208
  •  19.03.2019 10:29

Атиги 120 долларлик Redmi 1A намойиш қилинди, лекин у смартфон эмас!

Xiaomi корпорацияси Redmi брендини мустақил қилиб ажратгач, у фаол тарзда бир нечта моделда смартфонлар тақдим этди. Аммо у фақатгина смартфонсоз сифатида танилмоқчи эмас...

ЎҚИНГ: Redmi 7 намойиш этилди, тўлиқ хусусиятлари ва нархларини кўриб чиқамиз!

Жумладан, кеча унинг маҳсулотлар ассортиментида Redmi 1A номли девайс пайдо бўлди. Аммо бу ном остида смартфон эмас, балки кир ювиш машинаси тақдим этилди.

Янги қурилма бир мартада 8 килограммгача кир юва олади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу 36 та кўйлак ёки 10 та жинси шим, ёхуд учта чойшаб-кўрпажилд жамланмаси демакдир.

ЎҚИНГ: LG дунёдаги биринчи «сунъий онг»ли кир ювиш машинасини чиқаряпти

Redmi 1A минималистик дизайнда ишланган, ювиладиган кирлар унга юқорисидан солинади. Гаджет ўнта режимни қўллаб-қувватлайди, улар орасида оддий кир ювиш, тезкор ювиш, ўз-ўзини тозалаш ва ҳатто қуритиш ҳам мавжуд. Ўз-ўзини тозалаш функцияси кир ювиш машинаси ичига кучли босим остида қайноқ сув юборилиши орқали амалга оширилади. Шунингдек, фойдаланувчи кир ювишда ишлатиладиган сув миқдорини ҳам ўзи белгилаши мумкин, масалан – ювиладиган нарса камроқ бўлса, озроқ сув ҳам етарли-ку.

Булардан ташқари, Redmi 1A яна электр токини ҳам яхшигина тежайди – оддий кир ювиш режимида у атиги 420 Вт қувват сарфлайди. Сувнинг босими эса фойдаланувчининг ўзи томонидан кенг кўламда созланади.

Xiaomi бу маҳсулотини ўз мамлакати бозорга 9 апрелдан чиқаради, унинг нархи эса 120 АҚШ долларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Гапирадиган кир ювиш машинаси: уй учун ноодатий яна 8 та гаджет