Атиги 128 долларга уч камерали, 6000mAh батареяли ва ўйинбоп процессорли смартфон чиқди!

  •   DiMaX
  •  7077
  •  15.08.2020 10:02

Атиги 128 долларга уч камерали, 6000mAh батареяли ва ўйинбоп процессорли смартфон чиқди!

 Oppo компаниясининг арзончи суббренди яқинда 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга Realme C15 смартфонини чиқарган эди. Компания шунақа «бели бақувват», лекин ундан ҳам арзон яна битта смартфон тақдим этди.

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G-смартфонни Realme тайёрлади: «жонли» суратлари ва техник жиҳатлари

Янги смартфон Realme C12 номини олган бўлиб, у ҳам ўша Realme C15 моделидаги каби – 12 нанометрлик MediaTek Helio G35 процессори базасида ишлайди. Realme бу моделини диагоналига 6,5 дюймлик, тасвир аниқлиги 1600х720 пикселлик дисплей билан жиҳозлаган. Томонлари ўзаро 20:9 нисбатли экраннинг томчисимон кемтигида 5 мегапикселлик селфи-камера жойлашган.

Realme C12 тезкор ва ички хотираси тегишлича 3 ва 32 гигабайтлик ҳажмда, унга яна microSD-карти ҳам тушади. Корпуснинг орқа панелида квадрат блокка бош камеранинг 13 + 2 + 2 мегапикселлик сенсорлари ва фоточақноқ жойланган. Орқа қопқоқда яна бармоқ изи сканерига ҳам кўзимиз тушади.

Смартфоннинг аккумулятори 6000 мА/соатлик, лекин унда тезкор қувватлаш кўзда тутилмаган – атиги 10 ваттлик зарядлана олади.

ЎҚИНГ: Realme суперфлагмани 120 герцлик Samsung OLED-экранига эга ва 125 ваттлик тезкор қувватланади!

Realme C12 смартфонининг техник хусусиятлари:

Дисплей: LCD, 6,5", 1600х720, 20:9

Процессор: MediaTek Helio G35, графика PowerVR GE8320

Тезкор хотира: 3 ГБ, LPDDR4X

Ички хотира: 32 ГБ, eMMC 5.1, microSD слоти

Бош камера: 13 МП (f/2.2) + 2 МП (монохром датчик, f/2.4) + 2 МП (макрообъектив, f/2.4)

Олд камера: 5 МП

Аккумулятор: 6000 мА/соат, 10 Вт

Бармоқ изи сканери: орқа панелда

Алоқа: Dual 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11n, Bluetooth 5, GPS, ГЛОНАСС, BeiDou, micro-USB

Аудио: 3,5 мм.лик тирқиш, FM-радио

Операцион тизим: Android 10 + Realme UI

Realme C12 қизил ва кўк рангли корпусларда, 128 долларга тенг нархда Индонезияда сотувга чиқди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунёдаги энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!