Атиги 130 доллардан 7 дюймлик экран, стереодинамик ва 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга смартфон сотила бошлади

  •   DiMaX
  •  4142
  •  23.06.2020 09:38

Атиги 130 доллардан 7 дюймлик экран, стереодинамик ва 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга смартфон сотила бошлади

Tecno компанияси бугун – 23 июндан ўзининг янги Spark Power 2 смартфонини сотувга чиқармоқда. Ҳиндистонда савдоси бошланишида уни атиги 130 долларга тенг нархда олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi K30 нақ юз долларга арзонлашиб, K30 Pro янги вариантда тақдим этилди

Tecno Spark Power 2 диагоналига 7 дюймлик, HD+ форматидаги дисплейга эга ва у корпус олд юзасининг 90,6% қисмини эгаллайди. Смартфоннинг аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio P22 процессори эгаллайди, унга 4 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади. Смартфоннинг ички хотираси 64 гигабайтлик бўлиб, яна MicroSD форматли хотира картаси учун слоти ҳам бор.

Ишлаб чиқарувчи бу смартфонини HiOS график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизим талқини билан таъминлаган. Tecno Spark Power 2 квадрокамераси 16, 5, 2 ва 2 мегапикселлик модуллардан иборат. Смартфон селфисеварларга ҳам маъқул келади: олд камера 16 мегапикселлик датчикдан ташқари LED-чақноқни ҳам ўз ичига олган.

Spark Power 2 афзалликларидан яна бири баланд овозли иккита стереодинамикдир. Смартфон бармоқ изи сканеридан ташқари, эгасини юзидан таниб тизимни қулфдан чиқариш функциясига ҳам эга. Унинг 6000 мА/соатлик аккумулятори эса 18 ваттлик тезкор қувватлана олади. Батареянинг нолдан бошлаб 50 фоизгача тўлиши учун бир соат кифоя қилади.

Афсуски, Tecno Spark Power 2 смартфонининг Ҳиндистондан бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Арзон «автономлик монстри» – Galaxy M31s хусусиятларини Geekbench фош этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.