Атиги 140 долларга 5G-смартфон оласизми?

  •   DiMaX
  •  1966
  •  28.11.2019 16:47

Атиги 140 долларга 5G-смартфон оласизми?

Бундан бир неча кун аввал Huawei корпорациясига қарашли суббренд ўзининг Honor V30 ҳамда V30 Pro русумли флагман смартфонларини намойиш этганди. Булардан биринчиси бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи энг арзон телефонлардан ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Honor V30 Pro флагмани тақдимотдан аввал AnTuTu’да ҳайратга солди!

Лекин компания бу билан ҳам тўхтаб қолмоқчи эмас – Honor ўрта нархли ва ҳатто ҳамёнбоп туркумларда ҳам 5G-смартфонлар тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Чжао Мин (Zhao Ming) куни кеча хитойлик журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда сўз очди.

Honor имкон қадар кўпроқ фойдаланувчиларни бешинчи авлод уяли алоқа тармоғига жалб этмоқчи. Бу мақсадда у 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрлайди. Шулардан биринчиси бозорга келаси йилдаёқ чиқарилади, дейди Чжао Мин.

ЎҚИНГ: Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

Айтиб ўтиш керакки, 26 ноябрда расман тақдим этилган Honor V30 смартфонига 470 доллар нарх белгиланган. Таққослаш учун: Huawei Mate 30 Pro флагманининг 5G-версияси ўз ватанида икки баравар қиммат – 980 доллардан сотилмоқда.

Агарда 5G-смартфонлар чиндан 140 ёки 210, ҳатто 280 долларлик нархда бўлса, Ўзбекистонда ҳам уларнинг бозори чаққон бўларди. Ҳозирча эса глобал савдога чиқарилган аксарият Huawei смартфонларини 1 045 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: "Apple, четга ўт!": Huawei янги флагман тақдим этди (+фотогалерея)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!