Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

  •   DiMaX
  •  2092
  •  26.05.2020 10:30

Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Qualcomm компанияси Snapdragon 600-туркумида 5G-модемли янги процессор тайёрламоқда. Унинг базасидаги – бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи илк энг арзон смартфон ҳақида биринчи ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни Huawei тақдим этди!

Digital Chat Station никли хитойлик инсайдерга кўра, уни Xiaomi корпорацияси, ўзининг Redmi бренди остида тақдим этади. Унинг «электрон юраги» ҳали расман тақдим этилмаган SM6350 чипсети бўлади. Хабарга кўра, «Хитойча Apple» унинг учун бор-йўғи 140 доллар атрофида нарх белгилайди; агар шу рост бўлиб чиқса, мазкур модел дунёдаги энг арзон 5G-смартфон сифатида бозорга кириб келади.

Смартфоннинг модели ва бошқа хусусиятлари ҳозирча номаълум, лекин Qualcomm’нинг ушбу процессори хусусида инсайдерлар хабар беришган. Мазкур чипсет 8 ядроли бўлиб, иккита самарадор (2.246 ГГц частотали) ҳамда олтита тежамкор (1.804 ГГц частотали) ядроларни ўз ичига олади. Унинг жамланмасига яна 850 МГц такт частотасида ишловчи Adreno 615 график тезлатгичи ҳамда 5G-модем ҳам киради.

ЎҚИНГ: Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!