Атиги 142 долларга 40 дюймлик телевизор чиқди!

  •   DiMaX
  •  3074
  •  02.11.2019 13:02

Атиги 142 долларга 40 дюймлик телевизор чиқди!

Redmi деганда кўпчиликнинг эсига биринчи навбатда арзон смартфонлар келади. Лекин ушбу бренд кир ювиш машинаси, повербанк, қулоқчин ҳамда ноутбук сингари бошқа тур маҳсулотлар ҳам намойиш қилган.

ЎҚИНГ: Тақдимотлар тўлқини: Xiaomi бирданига нақ 20 та маҳсулот намойиш этди!

Xiaomi корпорациясининг ушбу арзончи суббренди шу йил ёзнинг охирида ўзининг илк телевизори 70 дюймлик Redmi TV моделини тақдим этганди. Унинг нархи 530 долларлик эди, компания энди ушбу телевизорнинг ихчам ва ўта арзон талқинини намойиш қилди.

Янги – 40 дюймлик Redmi TV нархи ҳаттоки арзон смартфонларникидан ҳам паст – атиги 142 долларга тенг! Шунга яраша, унинг техник хусусиятлари борасида ҳам мўъжиза кутмаслик керак. Унинг экранида Full HD матрица қўлланган, аудиотизимининг қуввати ҳам 16 ваттлик.

Ушбу маҳсулотнинг «электрон юраги» – тўртта Cortex-A53 ядроси ҳамда Mali-450 MP2 график тезлатгичини ўзида жамлаган Amlogic процессоридир. Redmi TV телевизори 1 гигабайтлик тезкор ва 8 гигабайтлик ички хотирага эга. Унга PatchWall график қобиғи остидаги Android TV операцион тизими ўрнатилган.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 1 155 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли телевизорларни сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!