Атиги 148 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Realme Q2, Q2 Pro ҳамда Q2i чиқди!

  •   DiMaX
  •  837
  •  13.10.2020 17:01

Атиги 148 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Realme Q2, Q2 Pro ҳамда Q2i чиқди!

Oppo корпорциясининг Realme суббренди бугун ўзининг ҳамёнбоп 5G-смартфонлар туркумини намойиш этди. Унга стандарт Realme Q2, илғор Realme Q2 Pro ҳамда арзон Realme Q2i моделлари кирган.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Мазкур учликнинг энг зўри – Realme Q2 Pro модели 65 вттлик тезкор қувватлаш технологияси ҳамда корпусининг чармга ўхшаш қопламаси билан мақтана олади. Компания уни тақдимотда «веганча чарм» деб атаган.

Realme Q2 Pro диагоналига 6,4 дюймлик Super AMOLED экран билан таъминлаган. Дисплейнинг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида (2400х1080 пикселлик) бўлиб, кадр янгиланиш частотаси 60 герцлик. Экраннинг ўзига дактилоскоп ҳам интеграция қилинган ва бурчагида 16 мегапикселлик селфи-камера учун тирқиш ўйилган. Қурилманинг орқа панели бурчагида тўртбурчак блокка олинган бош камера эса 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик сенсорлардан иборат.

Бу смартфоннинг «электрон юраги» сифатида MediaTek Dimensity 800U процессори танланган. Realme Q2 Pro аккумулятори 4300 мА/соатлик ток сиғимига эга ва у 65 ваттлик Super Dart Charge тезкор қувватлаш технологиясига эга.

ЎҚИНГ: Realme ўйинбоп, атиги 116 доллардан бошланувчи Narzo 20, Narzo 20A ва Narzo 20 Pro смартфонларини чиқарди

Стандарт модел – Realme Q2 смартфони ҳам ўша Dimensity 800U чипсети базасига қурилган, лекин бошқа хусусиятларига кўра Pro-версиядан фарқ қилади. Жумладан, унда диагоналига 6,5 дюймлик LCD-экран қўлланган бўлиб, Full HD+ форматли дисплейнинг кадр янгиланиш частотаси «оға»синикидан юқори – 120 герцлик.

Базавий Realme Q2 смартфонида бармоқ изи сканери корпуснинг ўнг қиррасига ўтказилган, бош камераси учта (48 + 8 + 2 МПлик) модуллардан ташкил топган. Селфи учун ажратилган камера эса юқоридаги телефонники билан бир хил.

Стандарт моделнинг батареяси Realme Q2 Pro’никига нисбатан сиғимдор – 5000 мА/соатлик, аммо тезкор зарядлаш 30 ваттлик технология асосида амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Realme 7i тақдим этилди: 90Hz экран, 8GB «оперативка», Qualcomm чипи (+анбоксинг видеоси)

Туркумнинг энг «кенжа»си – Realme Q2i моделида эса экран ўлчами 6,52 дюймлик, резолюцияси HD+ форматида (1600х720 пикселлик). Унинг 8 мегапикселлик олд камераси учун дисплейида тирқиш эмас, балки кемтик очилган. Смартфоннинг бош камераси эса 13 + 2 + 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олади.

MediaTek Dimensity 720 процессори базасида ишловчи Realme Q2i бармоқ изи датчиги корпуснинг орқа панелига ўрнатилган. Унинг ҳам «бели бақувват», яъни аккумулятори 5000 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик асосда тезкор қувват ола билади.

Янги туркумдаги ҳар учала смартфон ҳам Android 10 операцион тизим талқини устига қурилган Realme UI график қобиғи билан тақдим этилган ва корпусларида USB Type-C порти мавжуд.

ЎҚИНГ: Realme смартфонларидан қайсилари ва қачон Android 11’гача янгиланади? (йўл харитаси)

Oppo улар учун қуйидагича нархлар белгилаган:

  • Realme Q2 модели, 4/128 гигабайтлик — $180;
  • Realme Q2 модели, 6/128 гигабайтлик — $190;
  • Realme Q2 Pro модели, 8/128 гигабайтлик — $240;
  • Realme Q2 Pro модели, 8/256 гигабайтлик — $265;
  • Realme Q2i модели, 4/128 гигабайтлик — $148.

Realme ўз юртида стандарт смартфонни ва унинг Pro-версиясини 19 октябрдан, энг арзон моделини эса 1 ноябрдан сота бошлайди.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!