Атиги 150 долларлик 5G-смартфон – Redmi 20X сурати, хусусият ва ранглари расмий постерда!

  •   DiMaX
  •  1441
  •  05.04.2021 17:40

Атиги 150 долларлик 5G-смартфон – Redmi 20X сурати, хусусият ва ранглари расмий постерда!

Redmi 10X ҳамда Redmi 10X Pro бултур ёздан бери Antutu бенчмаркининг ўрта нархли смартфонлар рейтингларида дастлабки икки ўринни қўлдан бермай келаётир. Xiaomi компанияси эса ушбу рекордчиларнинг давомчисини ҳам аллақачон тайёрлаб улгурган.

ЎҚИНГ: Апрелда ҳам Redmi'дан янги смартфон кутаверинг

Weibo ижтимоий тармоғида бугун Redmi 20X смартфонининг биринчи постери тарқалди. Суратига кўра, бу қурилма экран тирқишига ўрнатилган селфи-камерага ҳамда LED-чақноқли учталик бош камерага эга. Ёзувга қараганда, ундаги асосий оптик сенсор 48 мегапикселлик аниқликка эга.

Redmi ушбу маҳсулотини камида уч хил – яшил, кўк ва кумушранг корпусларда таклиф этади. Орқа панелига «5G» ёзуви туширилгани смартфоннинг дисплейи 90 герцлик частотада кадр янгиланишини қўллаб-қувватлайди.

Тизердаги ёзувларга кўра, Redmi 20X моделининг тезкор/доимий хотираси тегишлича 4/128 гигабайтлик версияси ўз юртида 999 юань нархида сотилади. Бу эса тахминан 150 АҚШ долларига тенг қийматдир. Яъни, у Хитой бозоридаги энг арзон 5G-смартфонлардан бири бўлади.

Redmi 20X техник жиҳатлари ва дизайнига эътибор берсак, у глобал бозорга яқинда тақдим этилган Redmi Note 10 5G моделининг Хитой учун қайта номланган версияси бўлиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Эски флагман яхшими ёки янги ўрта тоифадаги смартфон?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!