Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

  •   DiMaX
  •  7532
  •  10.09.2020 18:15

Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

«Хитойча Apple» одатда олдин чиққан Xiaomi ёки Redmi брендига мансуб бирор смартфоннинг клонини Poco бренди остида қайта тақдим этар эди. Лекин куни кеча намойиш қилинган POCO X3 NFC модели унақа эмас, балки буткул яп-янги қурилма бўлди. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Poco M2 ҳам тақдим этилди – бренднинг энг арзон смартфони!

Лекин хурсанд бўлишга ҳали эрта экан: Xiaomi айни шу смартфонини энди ўз юртида Redmi Note 10 модели сифатида тақдим этмоқчи. POCO X3 NFC учун Ҳиндистонда 199 евродан бошланувчи нарх белгиланган бўлса, Хитойда унинг клонини атиги 150 доллардан бошланадиган нархларда сотишмоқчи!

Xiaomi бундан ташқари яна Redmi Note 10 Pro моделини ҳам тайёрлаб улгурган ва унда MediaTek компаниясининг ишланмаси бўлган 5G-процессор қўллаяпти. Турли хабарларга кўра, бу Dimensity 820, Dimensity 720 ёки яп-янги Dimensity 800U чипсети бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, Redmi Note 10 Pro арзон эмас, балки ўрта нарх тоифасига мансуб смартфон сифатида майдонга тушади.

Redmi Note 10 ҳам, унинг Pro-версияси ҳам яхши камера, сиғимдор аккумулятор ва диагоналига 6,67 дюймлик экранга эга бўлишини айтишмоқда. Уларда кадр янгиланиш частотаси 120 герцга тенг бўлса, сенсор қатлами 240 герцлик частотада янгилана олади. Иккаловининг орасидаги асосий фарқ – Redmi Note 10 Pro модели бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллайди, стандарт фаблет эса оддий 4G-смартфон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, биз аввалроқ Redmi Note 10 моделининг TENAA’га чиққан суратлари ва хусусиятларини эълон қилган эдик. Кейин эса шу қурилма AI benchmark сервисида қўлга тушган. Умуман, компания мазкур туркумда камида учта смартфон намойиш этади ва биз уларнинг айрим «жонли» расмларини ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Яна бир ўта арзон смартфон – Redmi 9i тақдимот куни, нархи ва хусусиятлари расман эълон қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!