Атиги 170 долларлик, аммо металл корпус ва «ақлли» камерага эга Xiaomi Mi Pad 4 тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  1567
  •  26.06.2018 09:17

Атиги 170 долларлик, аммо металл корпус ва «ақлли» камерага эга Xiaomi Mi Pad 4 тақдим этилди

Кеча – 25 июнь куни Xiaomi компанияси ўзининг Mi Pad 4 планшетини тақдим этди. Мазкур қурилма Snapdragon 660 процессоридаги илк планшет бўлди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳатто Apple’ни ҳам доғда қолдирди: 3D-сканерли илк планшетнинг «жонли» расмлари, хусусиятлари ва нархлари!

Янги девайс ўз «аждод»и – Xiaomi Mi Pad 3 моделидан 9,4 фоизга ихчам бўлиб, ишлатишга қулай. Яъни, Mi Pad 4 ўлчамлари 200,2х120,3х7,9 миллиметрга, вазни эса 242,5 граммга тенг. Диагоналига 8 дюймлик экрани эса томонлари ўзаро 16:10 нисбатда ишланган. Дисплейининг тасвир аниқлиги 1920х1200 пикселли, яъни у Full HD+ форматида.

Планшетнинг орқа панелида OV13855 сенсорига асосланган 13 мегапикселли камера мавжуд, унинг максимал диафрагмаси f/2,0’га тенг. Селфилар учун эса Samsung S5K5E8 датчигига эга, f/2,0 максимал диафрагмали, 5 мегапикселли олд камера ўрнатилган.

Xiaomi бу планшетининг «электрон юраги» сифатида Qualcomm Snapdragon 660 процессорини танлаган. Ушбу чип 2,2 гигагерцгача частотада ишлай олувчи саккизта Kryo 260 ядросини ҳамда Adreno 512 график контроллерини ўз ичига олган.

Xiaomi Mi Pad 4 гаджети Wi-Fi 802.11ac (2,4 / 5 ГГц) ва Bluetooth 5 симсиз алоқа адаптерлари, шунингдек, GPS/ГЛОНАСС навигацион тизимлари приёмниги билан жиҳозланган. Планшетнинг «қувват тоши» 6000 мА/соатлик аккумулятор бўлиб, у замонавий – симметрик USB Type-C порти орқали қувватланади.

Планшет Android 8.1 Oreo операцион тизими базасидаги MIUI график қобиғи остида ишлайди. У бармоқ изи сканеридан маҳрум этилган – унинг ўрнига фойдаланувчини қиёфаси орқали таниш – AI Face Unlock функцияси жорий қилинган.

ЎҚИНГ: Қайси Xiaomi’лар биринчилар қаторида MIUI 10’гача янгиланади?

Нарх масаласига келсак, «хитойча Apple» ўзининг Mi Pad 4 планшетини, тезкор ва доимий хотира ҳажмига кўра қуйидаги версияларда тақдим этади:

  • 3/32 гигабайтлик талқин – 170 доллар;
  • 4/64 гигабайтлик версия – 215 доллар;
  • 4/64 гигабайтлик ва LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи вариант – 230 доллар.

Mi Pad 4 планшети металл корпусли бўлиб, қора ва тилларанг тусларда, 27 июндан Хитой бозорига чиқарилади. Унинг Ўзбекистон бозорларига қачон етиб келиши ҳозирча номаълум, бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатинг. Xiaomi’нинг бир қатор планшетлари эса юртимизда ҳам расмий кафолат билан сотилиб келмоқда.

ЎҚИНГ: 820 000 сўмдан бошланган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 11 июнь) – Terashop.uz’даги харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!