Атиги 188 долларлик мини-компьютер Windows, Linux ва Arduino билан ишлай олади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1268
  •  07.04.2020 14:58

Атиги 188 долларлик мини-компьютер Windows, Linux ва Arduino билан ишлай олади! (+видео)

Биз аввалги хабарларимизда катталиги муштдай ҳам чиқмайдиган компьютер, дунёдаги энг митти ўйин ноутбуки, энг митти ноутбук-планшет кабилар ҳақида маълумотлар берганмиз. Ҳаттоки ташриф қоғозига визиткага жойланган компьютер ҳам чиққан ва жуда арзон – 2,88 долларга баҳоланган!

ЎҚИНГ: Нархи уй билан баробар компьютер янгича корпусда, янада қимматлашиб чиқди!

Яқинда SEEED Studio майдончасида сотувга қўйилган янги якка платали компьютер ҳам ўзига хос. Odyssey X86J4105800 русумли мазкур қурилма учун атиги 188 доллар миқдорида нарх белгиланган.

Odyssey X86J4105800 анча ихчам – ўлчами 110х110 миллиметрга тенг. Унинг асосини Intel Gemini Lake платформаси ташкил этади – унга 14 нанометрлик Celeron J4105 процессори ўрнатилган. Мазкур чипсет 1,5 гигагерцлик (динамик тарзда 2,5 ГГц.гача кўтарилувчи) тўртта ядрони ҳамда Intel UHD Graphics 600 график тезлатгичини ўзида жамлаган.

ЎҚИНГ: Windows 10 тизимли компьютер ёки ноутбук «қотиб» қолса...

Митти компьютернинг тезкор хотираси LPDDR4 турига мансуб бўлиб, ҳажми 8 гигабайтга тенг. Odyssey X86J4105800 жамланмасида Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac (2,4/5 ГГц) ҳамда Bluetooth 5.0 контроллерлари, шунингдек, икки портли Gigabit Ethernet тармоқ адаптери ҳам кўзда тутилган.

Odyssey X86J4105800 интерфейслари қаторига яна биттадан USB 3.1 Type-C ҳамда USB 3.1 Type-A портлари, иккита USB 2.0 Type-A порти, HDMI 2.0a порти, SSD-модулни улаш учун M.2 2242/2280 коннектори ҳамда microSD хотира картаси слоти киради.

ЎҚИНГ: Apple I компьютери қачон ва қандай яратилган эди?

Мана, Odyssey X86J4105800 мини-компьютерини қуйидаги видеода томоша қиламиз::

Мини-компьютернинг афзалликларидан бири – унга Windows ёки Linux операцион тизимларини ўрнатиш мумкин. Бундан ташқари, у яна Arduino платформасини ҳам кўтара олади – бу функционаллик учун Microchip ATSAMD21G18 ARM Cortex M0+ сопроцессори масъул.

Дарвоқе, «Охирзамон компьютери» ҳамда «Охирзамон операцион тизими» ҳақидаги маълумотлардан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Компьютер ва смартфонлар 2020 йилда қимматлайди, сабаби...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!