Атиги 19 долларлик, лекин нақ тўртта SIM-картали телефон сотувга чиқди!

  •   DiMaX
  •  3543
  •  14.12.2018 14:30

Атиги 19 долларлик, лекин нақ тўртта SIM-картали телефон сотувга чиқди!

Россиянинг «Иной» компанияси ўзининг янги – Inoi 244 Quattro русумли мобил телефонини тақдим этди. Ушбу ҳамёнбоп моделнинг асосий ўзига хослиги – тўртта SIM-карта уячасига эга эканлигидир.

ЎҚИНГ: Иккита SIM-карта смартфон қувватини тез тугатадими?

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, мазкур телефонга бир вақтнинг ўзида етакчи маҳаллий уяли алоқа операторларининг SIM-карталарини жойлаштирилса, улардаги тармоқ ичида бепул сўзлашиладиган тарифларга уланиб, буткул текинга гаплашиб юриш мумкин.

Таъкидлаш керакки, Inoi 244 Quattro – смартфон эмас, балки оддий тугмачали телефон бўлиб, 4G LTE ва ҳатто 3G тармоқларини ҳам қўллаб-қувватламайди. Унинг техник хусусиятлари ҳам оддийгина бўлиб, дизайни ҳам шунга яраша. Телефон MTK 6261 процессори ва 800 мА/соатлик аккумуляторга эга. Диагоналига 2,4 дюймлик дисплейининг тасвир аниқлиги 240х320 пикселлик. FM-радиоси, 0,3 мегапикселлик камераси ҳамда Bluetooth 3.0 модули бор. 16 гигабайтгача ҳажмли microSD хотира картаси ўрнатса бўлади.

Inoi 244 Quattro ўлчамлари 118,8х50х11,9 миллиметрга, вазни бўлса 53 граммга тенг. Телефон тўрт хил – қизил, кўк, оқ ва қора рангли корпусларда таклиф этилади. Дарвоқе, унинг яна бир ўзига хослиги – нархида: компания уни 1290 рублдан савдога чиқарган. Бу эса тахминан 19,40 АҚШ долларига тенг қийматдир. Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса нархи 529 000 сўмдан бошланувчи турли телефонларни сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Нега SIM-карталар ҳар хил шаклда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!