Атиги 198 долларга Intel процессорли мини-компьютер чиқди!

  •   DiMaX
  •  657
  •  26.06.2020 14:41

Атиги 198 долларга Intel процессорли мини-компьютер чиқди!

YouPin краудфандинг майдончасида Xiaomi компанияси янги маҳсулотини тақдим этди. Бу – Ningmei CR100 русумли арзон десктоп компьютердир.

ЎҚИНГ: 5G-модемли «чўнтакбоп» ўйин ноутбуки чиқди! (+видеолар)

Ningmei CR100 модели арзонлигидан ташқари, етарлича интерфейслар тўпламига, ўзига хос совитиш тизимига ва ихчам корпусга жойланган акустикага ҳам эга.

Компьютернинг «электрон» юраги – Intel Celeron J4105 процессори бўлиб, у 2,5 ГГц такт частотасида ишловчи тўртта ядрони ҳамда Intel UHD 600 график тезлатгичини ўзида жамлаган. Унинг «оперативка»си – 8 гигабайтлик DDR4 чиплари бўлса, ички хотира сифатида 256 гигабайтлик SSD сақлагичи қўлланган. Агар бу ҳажмдаги хотира камлик қилса, компьютернинг корпусида яна SD-карта учун слот ҳам мавжуд.

Ушбу гаджетнинг корпуси анча ихчам – ўлчамлари 192х188х54 миллиметрга тенг, вазни эса 460 грамм келди. Шундай бўлса-да, унда бир қатор интерфейс портлари ўрин олган: бир жуфт USB 3.0 Type-A, битта USB Type-C, аналогли D-Sub (VGA) ҳамда рақамли HDMI, шунингдек қулоқчин ва микрофон тирқишлари ҳам бор. Xiaomi уни икки каналли аудиотизим ҳамда смарли совитиш тизими билан таъминлаган.

ЎҚИНГ: Энг кучли компьютер харидида энди 1000 доллардан 4000 долларгача тежаш мумкин!

YouPin краудфандинг платформасида Ningmei CR100 мини-компьютерига олдиндан буюртма бериш учун 198 доллар етарли!

Эслатиб ўтамиз, бошқа компаниялар ҳам ўта ихчам ва антиқа компьютерлар намойиш этишган. Масалан, биз Q-Stick – 8 ГБ «оперативка»ли компьютер-брелок ҳақида, шунингдек, энг митти – 1х1 миллиметрлик IBM нано-компьютери тўғрисида ҳам хабарлар эълон қилганмиз. Яна дунёдаги энг митти ўйин ноутбуки, энг митти мини-компьютер, энг митти ноутбук-планшет кабилар ҳақида маълумотлар берганмиз. Ҳаттоки ташриф қоғозига визиткага жойланган компьютер ҳам чиққан ва жуда арзон – 2,88 долларга баҳоланган! Атиги 188 долларлик Odyssey X86J4105800 мини-компьютери эса Windows, Linux ва Arduino билан ишлай олади!

Дарвоқе, «Охирзамон компьютери» ҳамда «Охирзамон операцион тизими» ҳақидаги маълумотлардан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Intel процессорли бу моноблок компьютерни атиги 99 долларга олиш мумкин! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!