Атиги 30 долларлик смартфонларда ҳам ишлайдиган операцион тизим тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  1036
  •  16.08.2018 13:10

Атиги 30 долларлик смартфонларда ҳам ишлайдиган операцион тизим тақдим этилди!

Google компанияси махсус Android Oreo (Go edition) – «тарошланган» талқиндаги операцион тизимни ишлаб чиққан эди. Куни кеча ушбу дастурий таъминотнинг янги авлоди – Android 9 Pie (Go edition) ҳам тақдим этилди.

ЎҚИНГ: $49 долларлик Google смартфонлари Android 8.1 Oreo'да ишлайди

Эслатиб ўтамиз, Android Go – ўта ҳамёнбоп ва техник жиҳатлари кучсиз бўлган смартфонлар, шунингдек, мобил интернет тезлиги паст бўлган ҳудудлар учун махсус ишлаб чиқилган операцион тизимдир.

Android Go тизимлари қурилманинг ишлаш самарадорлигига катта талаблар қўймаслиги ҳамда Google сервислари ва стандарт иловаларнинг оптимизация қилинган талқинларини таклиф этиши билан аҳамиятли.

ЎҚИНГ: Хушхабар: кучсизроқ смартфонлар учун енгиллаштирилган Gmail Go чиқди

Android Pie (Go edition) ҳам аввалги версиядаги йўналишни давом эттиради. Шунингдек, Google’нинг даъвосига кўра, унда ишлаш тезлиги янада ошган, хавфсизлик функциялари яхшиланган.

Тақдимот пресс-релизида янги талқиндаги Android Go учун турли иловаларнинг Go версиялари (Assistant Go, YouTube Go ва ҳоказо) хусусида ҳам сўз юритилган.

ЎҚИНГ: Энг арзон смартфонлар: уларга қандай процессорлар қўйилади?

Аммо стандарт Android 9 Pie операцион тизимидаги қайси янгиликлар Android Pie (Go edition) талқинига ҳам ўтказилгани маълум қилинмаган.

Google’нинг алоҳида таъкидлашича, Android Go тизимли смартфонларни аллақачон юздан ошиқ компаниялар ишлаб чиқарган ва улар 120 дан ортиқ мамлакатларда сотилмоқда. Бундай смартфонларнинг нархлари эса бор-йўғи 30 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон смартфонини чиқаряпти, унда Wi-Fi, Bluetooth ва 4G LTE ҳам бор!