Атиги 35 дақиқада тўлиқ қувватланувчи, AMOLED-экран ва Snapdragon 865 чипли ўйинбоп смартфон чиқди!

  •   DiMaX
  •  1130
  •  25.05.2020 16:06

Атиги 35 дақиқада тўлиқ қувватланувчи, AMOLED-экран ва Snapdragon 865 чипли ўйинбоп смартфон чиқди!

Oppo корпорациясининг RealMe бренди бугун бирданига саккизта девайс тақдим этаётгани ҳақида ёзганмиз. Нархига нисбатан имкониятлари кенг Realme Watch ақлли соати намойиши изидан Realme X50 Pro Player Edition смартфони тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G-флагман энди Realme X50m эмас – Redmi K30 5G нархи нақ 55 долларга пасайди!

Realme X50 Pro Player Edition энг кучли Android-процессор – Snapdragon 865 базасига қурилган. Шунингдек, унда самарадор – LPDDR5 туридаги тезкор ва UFS 3.0 тоифали доимий хотира чиплари қўлланган.

Флагманнинг AMOLED-экрани диагоналига 6,44 дюймлик бўлиб, тасвир узатиши FullHD+ форматида, кадр янгиланиш частотаси эса 90 герцга тенг.

Oppo бу смартфонини геймерларга мўлжаллагани номидан ҳам маълум; шу боисдан уни ўйинларда ресурслардан интеллектуал тарзда фойдаланувчи HyperBoost 3.0 технологияси билан таъминлаган.

Realme X50 Pro Player Edition аккумуляторининг ток сиғими 4200 мА/соатга тенг ва у 65 ваттлик SuperDart технологияси бўйича тезкор қувват олади. Батареясининг нолдан бошлаб 100 фоизгача тўлишига атиги 35 дақиқа кифоя қилади; бу смартфон бир соат ишлатишга етадиган қувватни бор-йўғи 3 дақиқада олиб улгуради!

Яна бир муҳим жиҳати – мазкур телефон Wi-Fi тармоғидан мобил (LTE ёки 5G) тармоққа ва аксинча йўналишда ўтишда умуман узилиш бўлмайди – бунинг қадрини геймерлар жуда яхши билишади. Қизиб кетмаслиги учун унинг аккумулятори ва орқа панели орасига графит қатлами қўйишган.

ЎҚИНГ: Lenovo Legion – «барча кўзлари белида» жойлашган илк смартфон! (+расмий суратлар ва видео)

Realme X50 Pro Player Edition бош камерасида асосий датчик 48 мегапикселлик Sony IMX586 сенсори бўлиб, у тасвирни оптик барқарорлаштира олади. 8 МПлик иккинчи сенсор эса кенг бурчакли (f/2.4, 119°) объектив билан таъминланган. Бош камера жамланмасида яна ҳар бири 2 мегапикселлик макрообъектив ва чуқурлик датчиги мавжуд. Селфи учун қўшалоқ – 16 МПлик асосий ҳамда 2 МПлик чуқурлик сенсори қўлланган.

Oppo ушбу геймерофонини 1 июндан икки хил – Light Speed Silver ҳамда Phantom Black рангли корпусларда сотувга чиқаради. Унинг тезкор/ички хотираси 6/128 гигабайтлик вариантига 380 доллар нарх белгиланган, 8/128 гигабайтлиги 420 доллар туради, 12/128 гигабайтлиги учун эса 460 доллар тўлашга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Барча смартфонлар учун Forza Street чиқди, лекин Samsung’чиларга алоҳида имтиёзлар бор! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!