Атиги 4 сонияда тезлиги 100 км/соатга етувчи BMW i4 электромобили намойиш қилинди

  •   DiMaX
  •  1224
  •  18.03.2021 10:51

Атиги 4 сонияда тезлиги 100 км/соатга етувчи BMW i4 электромобили намойиш қилинди

Кеча – 17 март куни BMW Group йиллик конференциясини ўтказди. Германиялик автомобилсоз унда ўзининг BMW i4 русумли янги электрокарини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Tesla ҳаракатланаётган Semi электрокарининг илк видеосини чиқарди

Аниқлик киритиб ўтсак, BMW бу электромобилининг барча хусусиятларини ошкор этгани йўқ. Унинг тўлақонли тақдимоти яқин орада бўлиб ўтиши керак.

Ҳозиргача аниқ бўлган хусусиятларини келтириб ўтсак, аввало, BMW i4 аккумуляторининг тўла заряди билан 590 километрлик масофагача юра олади.

BMW i4 бир нечта вариантларда таклиф этилади, қуввати 390 киловаттни (530 от кучини) ташкил этади. Бунинг ёрдамида машина 100 км/соатлик тезликка атиги 4 сонияда эриша олади!

ЎҚИНГ: Европада атиги 4500 долларлик электромобил пайдо бўлиши мумкин

Шу билан бирга, интернетда BMW i4 концептининг видеоси ҳам тарқалиб улгурган:

Ишлаб чиқарувчининг ўзи BMW i4 моделини «тўлиқ электрлаштирилган 4 эшикли Gran Coupé» деб атамоқда. Бозорга уни келаси йили, BMW M Performance варианти билан бирга чиқаришади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!