Атиги 400 доллардан бошланувчи «экстремал флагман»лар – Xiaomi Mi 11X ҳамда Snapdragon 888 чипли Mi 11X Pro чиқди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1048
  •  24.04.2021 08:35

Атиги 400 доллардан бошланувчи «экстремал флагман»лар – Xiaomi Mi 11X ҳамда Snapdragon 888 чипли Mi 11X Pro чиқди (+видео)

Xiaomi компанияси Mi 11 Ultra суперфлагманининг Ҳиндистондаги тақдимотини 23 апрелга белгилаган эди. Шу билан бирга, ўшанда Snapdragon 888 чипсетли «экстремал флагман»лар – Xiaomi Mi 11X туркумини ҳам намойиш этишини айтган.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги бешта етакчи: Huawei ўйиндан чиқди! (2021 йил 1-чорак)

Xiaomi Mi 11 Ultra модели «Филлар ўлкаси»да фақат битта – тезкор/ички хотираси тегишлича 12/256 гигабайтлик вариантда тақдим қилинди. Лекин компания бу юртда уни 935 долларга тенг нархда сотади; ҳолбуки, айни шундай хотирали варианти Хитойнинг ўзида ҳам бундан қимматроқ – 990 доллар туради.

«Экстремал флагман»лар туркумига келсак, улар иккита экан: базавий Xiaomi Mi 11X моделидан ташқари яна Xiaomi Mi 11X Pro смартфони ҳам намойиш этилди. Бироқ улар буткул янги моделлар эмас, балки тегишлича Redmi K40 ва Redmi K40 Pro флагманларининг Ҳиндистон бозорига мўлжаллаб ренейминг қилинган версиялари бўлиб чиқди.

Xiaomi Mi 11X смартфони Qualcomm Snapdragon 870 процессори базасига қурилган. Xiaomi Mi 11X Pro флагманининг «электрон юраги» эса Qualcomm компаниясининг энг кучли – Snapdragon 888 чипсети бўлади.

Ҳиндистонда бу икки флагманнинг нархлари қуйидагича: Xiaomi Mi 11X моделининг 6/128 ГБ хотирали варианти 400 доллар, 8/128 гигабайтлиги эса 425 долларга баҳоланган. Xiaomi Mi 11X Pro флагманига келсак, 535 долларга унинг 8/128 гигабайтлик, 560 долларга эса 8/256 гигабайтлик вариантини олиш мумкин.

ЎҚИНГ: MIUI 12.5 якуний прошивкаси еттита Xiaomi смартфонига муддатидан олдин кела бошлади!

Қуйидаги видеода бу икки смартфонни ўзаро таққослаб кўрсатишган:

Xiaomi Mi 11X моделининг тўлиқ техник жиҳатлари билан (Redmi K40 мисолида) ушбу хабар, Xiaomi Mi 11X Pro хусусиятлари билан эса (Redmi K40 Pro мисолида) мана бу хабар орқали танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi илк ўйин смартфонининг асосий «фишка»сини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!