Атиги 59 долларга Android Go тизимли Nokia C1 чиқди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1426
  •  12.12.2019 14:47

Атиги 59 долларга Android Go тизимли Nokia C1 чиқди! (+видео)

HMD Global компанияси афсонавий бренд остида бу йилги энг арзон смартфонини намойиш қилди. Nokia C1 русумли бу девайс кучсиз смартфонларга мослаштирилган Android Go операцион тизимида ишлайди.

ЎҚИНГ: Redmi 8A рақиби – тоза Android’ли ва ўта арзон Nokia 2.3 чиқди (+видео)

Nokia C1 пластик корпусга ва бугунги кун стандартларига биноан ихчам – 5,45 дюймлик дисплейга эга. Экраннинг тасвир аниқлиги паст – 480х960 пикселлик, аммо унда IPS-матрица қўлланган. Яна бир устунлиги – одатда арзон смартфонларда экранни пластик қатлам билан муҳофаза этилса, бу моделда ҳақиқий ҳимоя шишаси қўлланган.

Смартфонда иккита SIM-карта уячаси мавжуд, лекин у фақат 3G стандартигача алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайди – LTE йўқ. Аккумулятори яхшигина – 2500 мА/соатлик бўлиб, телефоннинг техник хусусиятларига қараганда, унинг қуввати икки кунга етса керак.

ЎҚИНГ: Автономлик синови: 2019 йилнинг 10 та арзон ва актуал смартфонлари

Самарадорлик борасида Nokia C1 анча камтар: унда тўрт ядроли MediaTek процессори, 1 ГБ тезкор ва 16 ГБ ички хотира қўлланган. Хотирасини microSD форматли карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.

Смартфоннинг бош камераси ҳам, селфи-камераси ҳам 5 мегапикселлик якка датчиклардан иборат ва яхши томони – олдида ҳам фоточақноғи бор.

Nokia C1 ҳозирча фақат Кения ва Нигерияда сотувга чиққан, кейинчалик бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам етказиб беришади. Смартфон нархи 6 минг Кения шиллингига тенг, бу эса 59 АҚШ долларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Nokia Smart TV намойиш этилди: нархи, жиҳатлари ва видеоси!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!