Атиги 59 долларлик моделнинг давомчиси – Nokia’нинг ўта арзон 4G-смартфони тайёр!

  •   DiMaX
  •  1412
  •  02.03.2020 15:08

Атиги 59 долларлик моделнинг давомчиси – Nokia’нинг ўта арзон 4G-смартфони тайёр!

Nokia C1 модели HMD Global компаниясининг бултурги энг арзон смартфони бўлган. Декабрда намойиш этилган мазкур қурилма атиги 59 долларга баҳоланган бўлиб, 3G тармоғида ишлай олади.

ЎҚИНГ: Nokia арзон нархли афсонавий «раскладушка»сини янги қиёфада чиқарди! (+видео)

Маълум бўлишича, хитойлик компания энди унинг давомчиси – Nokia C2 русумли ўта арзон смартфонини тайёрлаган. Кодли номи TA-1204 бўлган мазкур девайс аллақачон бир нечта мамлакатда сертификация жараёнидан ўтиб бўлган.

Nokia C2 техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча кўп нарса маълум эмас. Инсайдерларга кўра, қурилманинг «электрон юраги» UNISOC процессори бўлиб, унга 2 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади. Смартфоннинг ички хотираси эса 16 ёки 32 гигабайтлик бўлиши айтилмоқда.

HMD Global компанияси ушбу ўта арзон қурилмасини март ойининг сўнгида расман тақдим этиши мумкин.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia ҳақида 20 қизиқарли факт

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.