Атиги 6 долларлик телефонлардан «Huawei смартфонлари» ясаб, 25 доллардан сотган жиноий гуруҳ ушланди

  •   DiMaX
  •  1665
  •  07.10.2020 16:48

Атиги 6 долларлик телефонлардан «Huawei смартфонлари» ясаб, 25 доллардан сотган жиноий гуруҳ ушланди

АҚШ ҳукумати томонидан янги санкциялар қўлланилишига қарамасдан, Huawei – дунёдаги энг йирик ва ҳозирча оммабоп смартфонсозлардан биридир. Хусусан, ўз юртида унинг нуфузи катта, лекин фирибгарлар унинг обрўсидан фойдаланиб қолишга ҳамиша уриниб келишади.

ЎҚИНГ: Huawei’га қарши санкциялар сабабли Xiaomi, Oppo ва Vivo қандай фойда кўраётганини биласизми?

Хитойнинг Цзянси провинцияси полицияси куни кеча қалбаки Huawei смартфонларини сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди. Улар номаълум ишлаб чиқарувчилан ўта арзон – атиги 6 долларга тенг нархда сотиб олиб, ташқи кўринишини ва дастурий таъминотини Huawei маҳсулотларига ўхшатиб қайта ишлашган. Кейин эса бу қурилмаларни бор-йўғи 25 – 40 АҚШ долларига тенг нархларда сотишган.

Мазкур жиноий гуруҳнинг ишлаб чиқариш базаси фош этилган ва 300 000 АҚШ долларидан ошиқроқ миқдордаги активлари музлатиб қўйилган. Гуруҳ аъзоларига нисбатан контрафакт маҳсулотлар тайёрлаш ва фирибгарлик айблари қўйилиб, устларидан жиноий очилган.

Полиция жиноий гуруҳнинг базасида 1300 дан ортиқ тайёр ҳолдаги қалбаки Huawei телефонлари, яна кўплаб ҳали тайёр бўлмаган смартфон намуналари, прошивка қилишга мосланган учта компьютерни аниқлаган.

Хабарга кўра, жорий йилнинг июнидан буён бу жиноий гуруҳ кунига 100 донадан ошиқ қалбаки Huawei телефони сотиб келган. Токи сентябрда қўлга олингунига қадар улар жами 7000 донадан ортиқ телефон сотишган ва 90 000 долларга яқин ноқонуний даромад кўришган экан.

ЎҚИНГ: Android-смартфон оригиналлигини аниқлашнинг энг содда ва ишончли усули

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!