Атиги 60 долларга «қўш кўзли» смартфон оласизми?

  •   DiMaX
  •  4730
  •  27.07.2017 17:03

Атиги 60 долларга «қўш кўзли» смартфон оласизми?

Кейинги пайтларда смартфонларнинг қўшалоқ камерага эга бўлиши трендга айланиб бормоқда. Энди «қўш кўзли»лик фақат флагманлар учунгина хос бўлиш доирасидан чиқиб улгурди – ўрта нарх сегментидаги ва ҳатто ҳамёнбоп телефонларга ҳам иккита модулли камера ўрнатишмоқда.

Хўш, атиги 60 доллар турадиган смартфонда ҳам қўшалоқ камера бўлишига қандай қарайсиз? Ишонмайсизми?

Лекин шунақа қурилма бор, уни Хитойдаги LEAGOO компанияси ишлаб чиқарган. Мазкур смартфон KIICAA Power деб номланади ва AliExpress’да у бор-йўғи 59,99 АҚШ доллари нархида сотилмоқда.

KIICAA Power нафақат 8 ва 5 мегапикселли иккита модулга эга камераси билан, балки 4000 мА/соат сиғимли аккумулятори билан ҳам эътиборга лойиқ. Мазкур батарея тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлаши ҳам аҳамиятли – шунақа салмоқдор аккумуляторнинг тез тўлдирилиши учун буям керак-да!

Девайснинг бошқа хусусиятлари ҳам чаккимас: 1280x720 пикселли (пикселлар зичлиги 400 ppi), диагонали 5 дюймли дисплейи бор. Корпусининг орқа панелига ўрнатилган бармоқ изи сканери смартфонни 0,3 сонияда блокдан чиқара оладиган даражада тезкор ишлайди. Гаджетга Android 7.0 операцион тизим версияси ўрнатилган.

Ҳозирда LEAGOO KIICAA Power смартфонини вақтинчалик акция бўйича сотувга қўйишган. Аммо акция тугаганидан кейин ҳам унинг нархи атиги 10 долларга ошади.

Агарда ўз дўстларингизни қўш камерали смартфон билан қойил қолдиришни истасангиз, мана шу модел – жуда яхши танлов. Шунингдек, яқинларингиздан бирортасига совға қилиш учун ҳам LEAGOO KIICAA Power харид қилсангиз арзийди – арзимаган пулга ажойиб смартфон!

Хуллас, унинг қолган хусусиятлари билан батафсил танишиш ва харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали керакли саҳифага ўтишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.