Атиги 7 долларлик бу розетка исталган жиҳозни «ақлли» қилади!

  •   DiMaX
  •  603
  •  14.01.2021 12:02

Атиги 7 долларлик бу розетка исталган жиҳозни «ақлли» қилади!

Технологиялар ривожлангани сайин турли гаджетлар «ақллилашиб» бораётганини сиз ҳам пайқагансиз-а? Масалан, биз ақлли сичқонча, аёллар учун ақлли термометр кабилардан ташқари, ҳаттоки ақлли ёстиқ ва ақлли кўрпа ҳақида ҳам хабарлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Интеллектуал функциялар ҳали етиб бормаган маиший техника жиҳозларига ҳам «ақл бахш этиш» учун «Хитойча Apple» махсус ақлли розетка тақдим этди. Xiaomi MIJIA Smart Wall Socket номли ушбу девайсга исталган уй электр жиҳозини улаб, унга электр узатишни ақлли жараёнга айлантириш мумкин.

Аниқроқ қилиб айтганда, Xiaomi MIJIA Smart Wall Socket розеткаси Bluetooth Mesh тармоғи орқали смартфонга боғланади. Кейин эса унга уланган маиший жиҳозга электр узатишни муайян жадвалга кўра тегишли вақтларда ёқиш ва ўчиришни созлаб қўйиш мумкин. Шунингдек, розетка ушбу анжомларнинг қанча электр қуввати сарфлагани ҳақида батафсил ҳисобот ҳам бериб боради.

Xiaomi MIJIA Smart Wall Socket нафақат смартфондаги илова ёрдамида, балки ўзидаги Xiaomi Xiao AI овозли ёрдамчиси орқали ҳам бошқарилади. Хитойда бу маҳсулот аллақачон 7 АҚШ долларига тенг нархда сотувга чиққан.

ЎҚИНГ: Атиги 8 доллардан сотилаётган «видеокузатув камераси»нинг сири нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!