Атиги 70 долларга ромсиз, «қўшкўз» ва дактилоскопли Oukitel C11 Pro смартфони бор!

  •   DiMaX
  •  2824
  •  15.12.2018 17:46

Атиги 70 долларга ромсиз, «қўшкўз» ва дактилоскопли Oukitel C11 Pro смартфони бор!

Жорий йилнинг октябрь ойида Oukitel компанияси ўзининг C11 Pro русумли янги смартфонини тақдим этганди. Ушбу қурилма ҳамёнбоп бўлса-да, нисабатан қиммат смартфонларда қўлланувчи бир қатор технологияларга ҳам эга.

ЎҚИНГ: Ромсиз Oukitel K10 энг сиғимдор – нақ 11000 мА/соатлик аккумуляторга эга! (+видео)

Oukitel C11 Pro диагоналига 5,5 дюймлик IPS-экранга эга, унинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда. Дисплейининг тасвир аниқлиги HD+ форматида, яъни 1440x720 пикселлик. Экран ромсиз бўлгани сабабли ҳам смартфон корпуси бирмунча ихчам (147х70х9.8 мм) чиққан ва қўлга яхши ўрнашади.

Смартфоннинг самарадорлиги учун тўрт ядроли MediaTek MT6739 процессори масъул бўлиб, у 3 гигабайтлик доимий хотира билан ҳамкорликда ишлайди. Oukitel C11 Pro доимий хотираси 16 гигабайтлиик, аммо microSD-карта ёрдамида уни яна 64 гигабайтгача кенгайтириш имкони мавжуд.

Oukitel C11 Pro афзалликларидан яна бири – 3400 мА/соат ток сиғимига эга бўлган, олинувчи батареясидир. Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайдиган мазкур гаджет иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайди.

Ўзи ҳамёнбоп модел бўлса-да, ушбу девайснинг камераси ҳам қўшалоқ – 8 ва 2 мегапикселлик сенсорларга эга бўлиб, турли режимларда суратга ола билади. Селфилар учун экран устига 2 мегапикселлик якка сенсорли камера қўндирилган.

Умуман олганда, Oukitel C11 Pro нархи ўзи қиммат эмас – 85 АҚШ долларидан бошланади. Янги йил арафасида эса AliExpress онлайн савдо платформасида уни янада чегирма билан сотишмоқда. Хулласи калом, ромсиз экранли, «қўшкўз» камерали ва бармоқ изи сканерига эга бўлган ушбу смартфонни ҳозирда 69,99 долларга олиш мумкин. Бунинг учун ишлаб чиқарувчининг AliExpress’даги ўз дўконига мана бу ҳавола орқали ўтасиз, у ерда смартфон хусусиятлари ва расмлари билан батафсил танишасиз ва тегишли тарзда буюртма берасиз. Агарда онлайн харид бўйича тажрибангиз бўлмаса, у ҳолда буюртма расмийлаштиришга Terabayt.uz ёрдам бериши мумкин.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!