Атиги 70 долларлик, аммо ромсиз экран ва юзни таниш функциясига эга Meizu C9 смартфони тақдим қилинди!

  •   DiMaX
  •  1733
  •  06.12.2018 15:07

Атиги 70 долларлик, аммо ромсиз экран ва юзни таниш функциясига эга Meizu C9 смартфони тақдим қилинди!

Ҳиндистон смартфонлар бозори – ҳамёнбоп моделлар учун улкан «жанг майдони»дир. Ўзининг нархидан сифати юқори маҳсулотлари билан танилган Meizu ҳам ундан улушини олишга ҳаракат қилмоқда.

ЎҚИНГ: Meizu 16S флагманининг сурати эълон қилинди: уч модулли камера ва... «тирқиш»ли экран!

Ушбу смартфонсоз Ҳиндистонда кеча янги ҳамёнбоп модели – Meizu C9 девайсини расман намойиш қилди. Арзонлигига қарамай, бу смартфон ҳозирда урфга кирган ромсиз экран дизайнига ҳамда юз сканерига эга!

Meizu C9 диагоналига 5,45 дюймлик экранга эга бўлиб, дисплей тасвир аниқлиги HD+ форматида (1400х720 пикселли. Унинг фоточақноқли бош камераси 13 мегапикселлик, селфилар учун эса 8 мегапикселлик олд камера ажратилган.

ЎҚИНГ: Meizu Note 8 Plus – тўрт модулли камерага эга иккинчи смартфон!

Янги ҳамёнбоп телефоннинг «электрон юраги» – тўрт ядроли SC9832E процессори бўлиб, 1,3 гигагерцгача такт частотасида ишлай олади. Тезкорликни таъминлашда унга 2 гигабайтлик тезкор хотира елкадош бўлади. Доимий хотираси 16 гигабайтлик бўлиб, microSD форматли карта ёрдамида уни яна 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.

Meizu C9 аккумулятори 3000 мА/соатлик ток сиғимига эга. Смартфон иккита SIM-карта уячаси, 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.1, GPS + ГЛОНАСС модуллари билан таъминланган. Корпусининг ўлчами 146,4х70х8,5 миллиметрга, вазни эса 140 граммга тенг.

Android 8.0 Oreo операцион тизимли Meizu C9 смартфони харидорларга оқ ва қора рангли корпусларда етказиб берилади. Ҳиндистонда унинг нархи тахминан 85 АҚШ долларига тўғри келади, аммо айни дамда бу моделни вақтинчалик чегирма билан 70 долларга таклиф этмоқда.

Эслатиб ўтиш ўринлики, мазкур бренднинг айни дамдаги флагмани Ўзбекистонда расман сотилаётган энг кучли Android-телефонлардан биридир. Унинг кўплаб русумлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 952 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Meizu 16 флагмани ва бу бренднинг бошқа смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 16 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!