Атиги 90 долларга NFC, квадрокамера ва 128 ГБ хотирали смартфон чиқди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  6302
  •  18.05.2020 15:34

Атиги 90 долларга NFC, квадрокамера ва 128 ГБ хотирали смартфон чиқди! (+видео)

Apple корпорацияси квадрат блокли камерага эга айфонини тақдим этишга улгурмай туриб, хитойлик компания унга ўхшаш Cubot X20 Pro смартфонини чиқарган ва атиги 200 долларга баҳолаган эди. Мазкур ишлаб чиқарувчи энди замонавий трендларга уйғун, лекин ўта арзон яна битта моделини намойиш этди.

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G-флагман энди Realme X50m эмас – Redmi K30 5G нархи нақ 55 долларга пасайди!

Cubot P40 русумли ушбу янги смартфон атиги 90 долларга нархланган, AliExpress дўконида уни 6 июндан, қора, зангори ва яшил корпусларда сота бошлашади. Қурилманинг дизайни Samsung компаниясининг Galaxy S20 туркумидаги флагманларига ўхшаш. Тўртбурчак блокдаги бош камерада асосий сенсор – 12 мегапикселлик Sony IMX486 модули; унга яна учта датчик ва фоточақноқ ҳамроҳлик қилади.

Смартфон экрани диагоналига 6,2 дюймлик, у HD+ форматидаги тасвир аниқлигига ва Incell технологиясига эга. Корпус олд юзасининг 90,3 фоизини банд этувчи дисплейнинг кемтигига селфи-камера ўрнатилган – у 20 мегапикселлик Samsung S5K2T7 сенсорига ва сунъий идрок технологиясига эга.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Cubot P40 тезкор хотираси 4 гигабайтлик; доимий хотираси эса нархига нисбатан юқори – 128 гигабайтлик ҳажмга эга. Смартфоннинг “электрон юраги” тарзида MediaTek Helio A22 процессори танланган.

Ушбу смартфоннинг яна бир афзаллиги – 4200 мА/соатлик аккумулятори бўлиб, у замонавий USB-C порти орқали қувватланади. Cubot P40 одатда арзон телефонларда учрамайдиган NFC чипига ва Android 10 операцион тизимига ҳам эга эканлиги бошқа смартфонсозларнинг ҳасадини келтириши аниқ.

ЎҚИНГ: «Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди