Атиги 99 долларлик смартфон Xiaomi Mi CC9 Pro’дан зўр макросурат олади! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  3082
  •  10.04.2020 11:00

Атиги 99 долларлик смартфон Xiaomi Mi CC9 Pro’дан зўр макросурат олади! (+«жонли» видео)

Смартфонсозлар ҳозирда телефонларнинг камераси бобида ҳам кимўзарга ҳаракат қилишаётганидан хабарингиз бор. Ҳозирда камерофонларга ўрнатилаётган резолюцияси энг юқори датчиклар 108 мегапикселлик сенсорлардир.

ЎҚИНГ: DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган янги флагман билан танишинг! (+видео)

Лекин хитойлик смартфонсоз – Oukitel компанияси вакиллари ғалати баёнот билан чиқишди: «Яхши танилмаган брендларнинг макрокамералари қалбаки бўлади, ҳаттоки улар алоҳида тасвир датчигига эга бўлса-да, характеристикалари эълон қилинганидан паст бўлади!»

Компаниянинг бундай баёнот билан чиқишдан кўзлаган мақсади – ўзи яқинда тақдим этадиган арзон смартфоннинг камера имкониятлари зўр эканини билдиришдир. Oukitel C18 Pro номли мазкур қурилма тўлақонли уч модулли камерага ва макросъёмка учун яхши сенсорга эга. Смартфонсоз бу моделини «Ҳақиқат ва сохтани ажрат» шиори билан илгари сурмоқда.

Oukitel бу даъвосининг исботини 108 мегапикселлик камерага эга илк смартфон – Xiaomi корпорациясининг Mi CC9 Pro камерофони билан таққослаб кўрсатган. Айтиш керакки, мазкур флагман дунё бозорига Mi Note 10 модели сифатида тақдим этилган, «қурилмаларни қийновчи» видеоблогер Зак Нельсон яқиндагина ўзининг JerryRigEverything каналида уни «Xiaomi’нинг энг мустаҳкам смартфони», дея мақтаган эди. Лекин...

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Oukitel C18 Pro моделида эса бош камеранинг асосий сенсори атиги 16, кенг бурчакли иккинчи модули – 8, макрокамераси эса – 5 мегапикселлик аниқликда. Ишлаб чиқарувчи бу камераларнинг хусусиятлари чиндан ҳам айтилганидек эканлигига урғу бераётир. Бундан ташқари, смартфоннинг камераси расм сифатини яхшилаш учун сунъий интеллектни ҳам қўллайди.

Ишлаб чиқарувчига кўра, Oukitel C18 Pro атиги 99 долларлик бўлса-да, икки ярим баравар қиммат Xiaomi Mi CC9 Pro флагманидан макрокамера (ҳар иккаласида 5 МПлик) сифати бўйича устун келади. Буни исботлаш учун компания ҳар иккала смартфонда расмлар олиб кўрсатилган «жонли» видеони эълон қилган:

Oukitel C18 Pro диагоналига 6,55 дюймлик экранга ҳамда 4000 мА/соатлик аккумуляторга эга. Компания унинг бошқа хусусиятларини ҳозирча айтмаяпти, фақат 20 апрелда тақдим этилиши маълум. Шунингдек, савдонинг бошланишида уни махсус нархда – 99 доллардан сотишади, кейин эса нархи асл ҳолигача кўтарилади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: Xiaomi нақ 144 мегапикселлик камерага эга смартфон тайёрлаяпти ва бу Mi 10S Pro ёки Mi CC10 Pro модели бўлади. Куни кеча яна 192 МПлик камерали смартфон ҳақида маълумот чиқди, лекин олдинроқ...

ЎҚИНГ: 256 МПлик камерали илк смартфонни ким тайёрлаганини биласизми?