Атиги уч сониядаёқ 15 миллион долларлик сотилган смартфонни биласизми?

  •   DiMaX
  •  3548
  •  18.06.2019 10:49

Атиги уч сониядаёқ 15 миллион долларлик сотилган смартфонни биласизми?

АҚШ санкцияларидан кейинги қийин вазиятга қарамасдан, Huawei компанияси яқинда янги халқона флагмани Honor 20 ва унинг кучайтирилган талқини – Honor 20 Pro’ни намойиш этганди. Булардан биринчисининг савдоси зўр бўлса, иккинчиси ҳали бугун – 18 июнда сотувга чиқди.

ЎҚИНГ: Honor 20 смартфонлари савдоси қандай кечмоқда? Натижа ҳайратланарли!

Honor 20 Pro флагмани бирваракайига Хитойдаги энг йирик онлайн савдо майдончаларида сотила бошлади. VMall ҳамда JD.com сайтларида у 3000–4000 юанлик смартфонлар орасида энг оммабоп моделга айланди. Қизиғи – бу қурилма сотувга чиқиши биланоқ бестселлерга айланди: атиги уч сониядаёқ ундан нақ 15 миллион долларлик сотилди!

Бу муваффақият бежиз эмас, ахир, Honor 20 Pro ўз хусусиятларига кўра оқилона нархда таклиф этилмоқда – Хитойда уни 465 доллардан бошлаб олиш мумкин. Ваҳоланки, мазкур флагман дунёдаги энг кучли камералардан бирига эга – DxOMark рейтингида етакчи Huawei P30 Pro (сотиб олиш) камерофонидан атиги биргина баллик фарқ билан учинчи ўрин!

Дарвоқе, кечагина Honor 20 Pro модели, ниҳоят, Google томонидан сертификатланди. Демак, энди ушбу смартфон хориж бозорларига ҳам ҳеч бир тўсиқсиз чиқарилади. Афсуски, Honor бренди остидаги смартфонлар Ўзбекистон бозорига расман кириб келмаган. Android операцион тизимли, муаммосиз янгиланувчи Huawei смартфонларининг аксариятини эса 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei смартфонларида реклама пайдо бўлди – қутулиш йўлини ўрганиб олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!