Aura: ҳужжатларни сканерлаш энди стол лампаси орқали амалга оширилади

  •   Saroy
  •  167
  •  16.10.2018 13:02

Aura: ҳужжатларни сканерлаш энди стол лампаси орқали амалга оширилади

Ҳужжатларни сканерлаш, баъзан жуда қийин жараёнга айланиб кетади, айниқса, саҳифа кўп бўлса. Ушбу муаммони ҳал қилишга  Aura гаджети ёрдам беради. Бу, стол лампаси бўлиб, унга сканер ўрнатилган ва у саҳифаларни жуда тез сканерлайди.

Aura чироғини ҳар қандай столга ўрнатса бўлади, фақат контраст учун қора фон тўшаш керак. Қурилманинг юқори қисмига камера ўрнатилган, айнан ушбу камера сканер қилиш учун жавоб беради. Унга бир нечта светодиодлар ёрдам беради. Светодиодлардан иш жойини ёритиш учун ҳам фойдаланса бўлади.

ЎҚИНГ:Android учун ABBYY’да матн сканерлаш бепул бўлди

Сканерлаш жараёни шундай кечади:  камера тагига ҳужжат, китоб, расм ва бошқа исталган нарса  қўйилади. Aura автоматик равишда объект чегарасини аниқлайди ва нусхани хотирасида сақлайди. Сканер қилинган нарсаларни автоматик равишда булутга ёки ҳужжат билан ишлаш иловасига юклаш мумкин. Қулайлик учун махсус педал мавжуд, унинг ёрдамида янги сканер қилиш мумкин.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, бир марта сканер қилиш учун атиги 2 сония кетади. Шу йўл билан китоб ёки чизмалар тўпламини тез рақамлаш мумкин, А3 ўлчамигача бўлган ҳажмдаги ҳужжатларни қўллаб қувватлайди. Агар сканерлаш жудаям зарур бўлмаса, объектларга сиғадиган катта шаклларни ва бошқа исталган нарсаларни рақамлаб қўйиш мумкин.

Бундай лампа-сканерлар  179 доллар туради. Сотувга жорий йил декабрда чиқарилади. Лойиҳани ҳаётга жорий қилиш учун бошда 50 минг доллар йиғиш кўзда тутилган эди, аммо ҳозиргача қарийб 250 минг долларгача йиға олди.

ЎҚИНГ:Qualcomm бармоқ изини сканерлашнинг мутлақо янги технологиясини яратди