Avast антивирусини компьютердан буткул ўчиришнинг энг ишончли йўли

  •   DiMaX
  •  334
  •  23.05.2020 16:00

Avast антивирусини компьютердан буткул ўчиришнинг энг ишончли йўли

Windows фойдаланувчилари кераксиз дастурларни «Параметры» → «Приложения» ёки «Панель управления» орқали ўчириб ташлашга одатланишган. Лекин бунда айрим дастурлар охиригача ўчиб кетмайди, уларнинг қолдиқлари эса кейинчалик халақит бериши мумкин.

ЎҚИНГ: Антивируснинг кераги йўқ: бешта бепул онлайн сканер

Масалан, Avast охиригача ўчириб ташланмаса, бошқа антивирусларнинг ишлашида муаммолар юзага келади. Шу боисдан, мазкур дастурий таъминот қолдиқларидан буткул қутулиш учун махсус – Avast Clear номли бепул утилита ишлаб чиқилган ва уни мана бу ҳавола орқали юклаб оласиз. Бу илова Avast Free Antivirus, Avast Ultimate, Avast Premier, Avast Internet Security ҳамда Avast Pro Antivirus дастурларини бутунлай ўчириб ташлашга ёрдам беради.

Avast расмий сайтидан Avast Clear утилитасини кўчириб олгач, уни маъмур номидан ишга туширинг (Запуск от имени администратора). Дастур сиздан компьютерни хавфсиз режимга ўтказишни сўраганида, розилик беринг:

Компьютерингиз ўчиб, хавфсиз режимда қайта ёнганидан сўнг Avast Clear автоматик тарзда ишга тушади. Сиз эса унда Avast файллари жойлашган жилд (папка) ҳамда антивируснинг версияси тўғри кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Кейин эса «Удалить» тугмачасини босасиз.

Avast Clear утилитаси антивирусни тўлиқ ўчириб бўлгач, «Перезагрузить компьютер» тугмачасини босасиз ва у ўчиб, Windows одатий режимда ёнади.

Шундаям компьютерингизда Avast браузери ҳамда антивирус ёрлиқлари қолиши мумкин уларни бошқарув панели орқали ўчириш осон, асосийси – Avast браузеридан буткул қутуласиз.

ЎҚИНГ: Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.