Августда чиқаётган янги флагман GeekBench’да рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  709
  •  26.07.2021 10:47

Августда чиқаётган янги флагман GeekBench’да рекорд ўрнатди

Яқинда Huawei корпорацияси таркибидан алоҳида бўлиб ажралиб чиққан Honor компанияси ҳозирда бир қатор янги қурилмаларни тақдимотга тайёрламоқда. Шулардан бири Honor Magic 3 русумли смартфондир.

ЎҚИНГ: Антиқа дизайндаги Honor Magic 3 ва 3 Pro смартфонларининг нархи ва асосий техник жиҳатлари маълум бўлди

Honor Magic 3 смартфонининг 12 август куни расман тақдим этилиши маълум бўлган. Намойишидан олдин унинг GeekBench сервисида текшриб кўрилганини акс эттирувчи скриншот интернетга чиқиб кетди.

Бенчмаркда мазкур флагман барча Android-аппаратлардан юқори натижа кўрсатиб, рекорд ўрнатган. Якка ядроли тестда унинг натижаси 1215 баллга тенг бўлса, кўп ядроли режимда смартфон 3806 баллик натижа кўрсатган:

Honor Magic 3 моделининг ушбу рекордига, албатта, Snapdragon 888 Plus процессори асосий сабабчидир. Ўтган ойнинг охирида намойиш қилинган бу чипсет 5 нанометрлик технологик жараёнга асосланган ва базавий Snapdragon 888 процессоридан бирмунча кучли.

Таққослаш учун келтириб ўтсак, Snapdragon 888 чипли энг қудратли флагманлардан бири – Black Shark 4 Pro модели GeekBench бенчмаркидаги якка ва кўп ядроли имтиҳонларда тегишлича 1130 балл ва 3700 балл олган. Мазкур геймерофон яна бир оммабоп бенчмарк – AnTuTu сервисининг энг бақувват флагманлар рейтингларида кетма-кет уч ойдан бери етакчилик қилиб келмоқда. Honor Magic 3 эса мазкур бенчмаркда ҳам ундан кучли натижа кўрсатса керак.

ЎҚИНГ: Энг арзонидан энг зўригача: Android-смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2021 йил июнь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.