Австралияда жаҳондаги илк гигабитли LTE-тармоқ ишга тушди

Австралияда жаҳондаги илк гигабитли LTE-тармоқ ишга тушди

Австралиянинг йирик мобил операторларидаги ҳисобланадиган Telstra компанияси интернет узатиш имконияти 1000 мбит/сонияни ташкил қиладиган жаҳондаги илк LTE тармоқни ишга туширганлигини эълон қилди, деб ёзмоқда 4PDA сайти.

Оператор мазкур тармоқни 2016 йилнинг охирида фойдаланишга топширишни режалаштирган эди. Бироқ кутилмаган баъзи муаммолар туфайли унинг ишга туширилиши бироз орқага сурилган. Netgear Nighthawk M1 4G портатив маршрутизатори бундай тезликдаги маълумот узатилишини қўллаб-қувватлайдиган биринчи қурилмага айланган. Унга Qualcomm Snapdragon 835 процессорига ўрнатилган Qualcomm X16 гигабитли модеми ўрнатилган. Унга Wi-Fi 802.11 ac технологияси бўйича 20 тагача қурилмани улаш имконияти мавжуд.

Telstra`нинг гигабитли тармоғини яратишда Ericsson компанияси ёрдам берган, Qualcomm ва Netgear эса бундай тармоққа мўлжалланган тайёр қурилмани ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилган.

Мазкур тармоқни синаш жараёнида 900 Мбит/сонияга тенг юклаб олиш тезлиги қайд қилинган. Шундай бўлса-да, бу кўрсаткич атроф-муҳим шароитига қараб ўзгариши мумкин. Юклаш тезлиги эса тахминан 150 Мбит/сонияни ташкил этади. Telstra 2015 йилда 600 Мбит/сония тезликка эга LTE тармоқни ишга туширган биринчи оператор бўлган эди.

Qualcomm расмийларидан бўлган Питер Карсоннинг айтишича, гигабитли LTE тармоқлар 5 авлод тармоқлари учун асос вазифасини ўтайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.