Австралияда ўлим сабабини аниқловчи илова яратилди

Австралияда ўлим сабабини аниқловчи илова яратилди

Смартфонга юкланадиган мазкур илова марҳумнинг қариндошлари кўрсатмаларига ва унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларга таяниб ўлим сабаби ҳақида хулоса ясайди. Ажойиб ташхисчи дастурни Австралиянинг Мельбурн университети ходимлари ишлаб чиқишди. Ҳозирги кунда илова Ҳиндистон, Мексика, Папуа-Янги Гвинеяда синаш ишларининг охирги босқичини ўтамоқда. Синов тугаллангач, ундан бутун дунё аҳолиси фойдаланиши мумкин. Дастурни ишлаб чиққан мутахассислар “чўнтак патологоанатоми” деб аташмоқда.

Илова фойдаланувчисига бир қатор саволлар берилади, сўнг саломатликка эҳтимолий таҳдидларни дастур ўзи таҳлил қилиб, ўлим сабабини 97 фоиз аниқликда айтиб беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!