Австрияда XIII асрга оид “мобиль телефон” топилди

Австрияда XIII асрга оид “мобиль телефон” топилди

Австриянинг Фушль-ам-Зе шаҳарчасида археологик қазиш ишларини олиб бораётган олимлар XIII асрга оида нодир ашё топишди. У замонавий мобиль телефонга жуда ўхшаш. Тадқиқотчилар 800 йиллик мазкур буюмнинг сирини ҳали аниқлашганича йўқ. Бироқ чиндан ҳам у дастлабки мобиль алоқа воситаларига ташқи кўриниши жиҳатдан жуда ўхшаш.

Express`нинг хабарига кўра, ноёб топилмада ҳатто тугмачалар ва экранга ўхшаш рамзлар ҳам акс этган. Осори-атиқага миххат билан жило берилган. Тарихчилар Месопотамия, яъни ҳозирги Эрон ва Ироқ ҳудудидаги қадимги давлат ёзувидаги ёдгорлик қандай қилиб Австриядан топилганига тушунмаяпти.

“Авваллари бундай буюмлар мамлакатдан умуман топилмаган”,—дейди археологлар экспедицияси раҳбарларидан бири.

Бу топилма ҳозирда ижтимоий тармоқларда обдон муҳокама қилинмоқда. Баъзилар уни ўтмишдаги аждодлар томонидан келажакка қолдирилган “хабар” деб атамоқда. Бошқалар эса қадимий башоратчиларнинг келажак ҳақидаги башорати, деб фикр билдирмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.