Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

  •   DiMaX
  •  3638
  •  05.02.2021 18:06

Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

Бугун жисмоний ва юридик шахслар уйда ёки ишхонадан туриб ҳам автотранспорт воситалари, жумладан, суғурта полиси, суғурта ҳодисаси (йўл-транспорт ҳодисаси) ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туриш имкониятига эга. Бу хусусда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ўзининг Telegram-канали орқали маълумот бермоқда.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

Хабарга кўра, ушбу хизмат барча шахсларга кўрсатилади.

Ҳам вақт, ҳам нақдингизни тежаш борасида ҳам муносиб танлов.

Фақат бунинг учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Энди сиз my.gov.uz порталидаги «Автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот» хизматидан исталган вақтда фойдаланишингиз мумкин.

Мазкур хизмат турини танлагач, транспорт воситасини қўшиш учун профилингизнинг Автотранспорт бўлимидаги «қўшиш» бандига ўтасиз. Ҳамда автотранспортингиз ҳақидаги маълумотларни кетма-кет тўлдирасиз.

Навбатдаги жараёнда «Жарималар тўғрисида маълумот» бўлимига ҳам обуна бўлсангиз, барча маълумотлардан автоматик равишда ва бепул хабар топиб турасиз.

Шу билан бирга тўловларни электрон равишда амалга ошириш имконияти ҳам бор.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг:👉 https://my.gov.uz/uz/service/80

ЎҚИНГ: Коллеж ва ОТМни битирганлик маълумотномасини энди онлайн тарзда олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!