Автономлиги 14 кунга борувчи, GPS чипли ва IP68 ҳимояли Realme Watch 2 Pro чиқди (видео)

  •   DiMaX
  •  238
  •  20.05.2021 16:33

Автономлиги 14 кунга борувчи, GPS чипли ва IP68 ҳимояли Realme Watch 2 Pro чиқди (видео)

Oppo корпорациясининг суббренди куни кеча Realme Narzo 30 смартфонини тақдим этган эди. Бугун эса у Малайзиядаги тадбирида тўртта қурилмасини кенг оммага кўрсатди.

ЎҚИНГ: Google I/O 2021: илк Android 12 бета-версияси 26 моделдаги смартфонга тақдим этилди! (+рўйхат)

Realme компанияси яқиндагина у битта қувватда 12 кун ишлай олувчи Realme Watch 2 смарт-соатини тақдим этган эди. Бугунги намойишида эса унинг такомиллаштирилган Realme Watch 2 Pro версияси дунё юзини кўрди.

Realme Watch 2 Pro смартвотчи катта – 1,78 дюймлик, тасвир аниқлиги 32х285 пикселлик экранга эга. Дисплейнинг максимал ёрқинлиги 600 нит, кадр янгиланиш частотаси эса 30 герцга тенг.

Соатнинг корпуси шиша, металл ва пластикдан ишланган ва IP68 сертификациясига эга, яъни у сувдан қўрқмайди.

ЎҚИНГ: 2020 йилги икки хил Apple Watch ҳам 100 долларгача арзонлашиб сотувга чиқди

Realme Watch 2 Pro автономлиги учун 390 мА/соатлик аккумулятор жавобгар; ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, унинг битта тўла қуввати 14 кун ишлашга етади.

Ақлли соатда яна GPS, пульсометр, SpO2 датчиги ҳамда 90 хил спорт режими мавжуд. Соат смартфонлар билан компаниянинг Realme Link иловаси орқали боғланади.

Ушбу смарт-соат аллақачон акцияли – 55 долларлик нарх билан AliExpress онлайн бозорига чиққан.

ЎҚИНГ: Янги смарт-соат қон босимини ҳам, қондаги шакар ва алкоголь миқдорини ҳам айта олади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.