«Автономлик бўйича чемпион» – Redmi 8 тақдим этилди: видеоси, нархи ва жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  2423
  •  09.10.2019 16:15

«Автономлик бўйича чемпион» – Redmi 8 тақдим этилди: видеоси, нархи ва жиҳатлари

Ҳиндистонда бугун Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди ҳамёнбоп Redmi 8 смартфонини намойиш этди. Ҳали тақдимотидан олдиноқ биз унинг қадоғидан олиб, ишлатиб кўрсатилган видеосини эълон қилган эдик. Бундан ташқари, аввалроқ...

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Redmi 8 кутилганидан ҳам арзон нархда сотувга чиқди!

Энг муҳими – нархидан бошласак: Redmi 8 тезкор/ички хотира ҳажмига кўра икки хил версияда таклиф этилади. Унинг 3/32 гигабайтлиги Ҳиндистонда 112 доллардан, 4/64 гигабайтлиги бўлса 126 доллардан сотилади.

Шунингдек, компания ёқимли бир хабарни ҳам айтди: Redmi 8 смартфонининг илк 5 миллион нафар харидори унинг хотираси катта версиясини кичкинаси нархида, яъни 112 доллардан олиши мумкин!

Техник хусусиятларига келсак, Redmi 8 диагоналига 6,22 дюймлик, HD+ форматли экранига Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган. Дисплейнинг ўрта қисмидаги кемтикда 8 мегапикселлик селфи-камера мавжуд. Орқа қопқоқда тиккасига жойлашган бош камера эса 12 мегапикселлик Sony IMX363 сенсори ва 2 мегапикселлик қўшимча датчикни ўз ичига олган. Мазкур камера, бармоқ изи сканери ҳамда Redmi ёзуви битта қора блокка жойланган.

ЎҚИНГ: Учта моделдаги Redmi смартфони расман арзонлашди!

Redmi 8 моделининг «электрон юраги» сифатида 2.0 ГГц.гача такт частотасида ишловчи 8 ядроли Snapdragon 439 процессори танланган. Смартфонда маиший техника жиҳозларини бошқариш учун инфрақизил порт ҳамда FM-радио мавжуд. Батареясининг ток сиғими 5000 мА/соатга тенг ва у 18 ваттлик асосда тезкор қувватланади.

Ҳиндистон билан бир вақтда Украинада ҳам Redmi 8 тақдимоти ўтказилди, фақат Европада унинг нархи юқорироқ – тегишлича 160 ва 180 долларга тенг. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, унинг аккумулятори 12 соат ўйин ўйнашга ёки оддий суҳбатлар режимида 4 кун ишлатишга етади. Смартфон қадоқданоқ Android 9 Pie операцион тизим талқинига асосланган MIUI 10 бошқаруви остида ишлайди

ЎҚИНГ: Қачондан бошлаб ҳамма смартфонлар қадоқдан Android 10'да ишлайди?

Xiaomi ушбу гаджетини уч хил – қора, қизил ва кўк рангли корпусларда таклиф этади. «Автономлик бўйича чемпион» тея тавсифланган ушбу смартфонни Ҳиндистонда аллақачон сотишяпти, Украинада эса унинг савдоси 17 октябрдан бошланади.

Қуйида Redmi 8 тақдимотини тўлиғича томоша қилиш имкони мавжуд, фақат вақтингиз ва трафигингиз бемалол бўлса:

Ўзбекистон бозорига Redmi 8 қачон ва қандай нархларда кириб келиши ҳозирча номаълум. Компаниянинг аллақачон глобал бозорга чиққан турли телефонларини эса 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Расман савдога чиқмаган бу флагманни аллақачон сотишяпти, лекин... нақ 140 000 доллардан!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!