Автономлик синови: 2019 йилнинг 10 та арзон ва актуал смартфонлари

Автономлик синови: 2019 йилнинг 10 та арзон ва актуал смартфонлари

Биз битта рўйхатга арзон қурилмалар сегментининг ўнта янги вакилини тўпладик: Xiaomi ва Realme'дан тортиб Oppo ва Huawei'гача.

Қайси смартфон фойдаланувчига узоқроқ хизмат қилади: Redmi Note 8'ми ёки Realme XT'ми? Шу ва бошқа саволларга автономия тестимизда жавоб берамиз. Арзон қурилмаларнинг иш давомийлиги бўйича энг яхши смартфонни танлаймиз.Шундай қилиб, бош ролларда Realme 5, Realme XT, Realme 5 Pro, Redmi Note 8, Redmi Note 8 Pro, Xiaomi Mi 9 Lite, Oppo A5 (2020), Oppo A9 (2020), Huawei P Smart Pro ва Nokia 7.2'лар турибди. Заряд олмасдан ишлаш синов муддати давомида смартфонлар 8 босқичдан ўтишди: видео ва овоз ёзиш, видео томоша қилиш ва ​​ўйинлар ўйнаш ва ҳоказо.

Синовдан олдин барча қурилмаларнинг дисплейлари ёрқинлиги бир хил даражага келтирилди, автоматик ёрқинликни бошқариш ва симсиз адаптерлар алоқаси ўчириб қўйилди. Бир сўз билан айтганда, максимал даражада объективликни таъминлаш учун барча чоралар кўрилди ва смартфонлар тенг шароитларда рақобатлашишди.

Энг кучли чидамлилик даражаи Realme 5'да кузатилди, у 5 000 мА/соат қувватига эга синовнинг бошқа иштирокчиларига, яъни бир хил қувват манбайига эга қурилмаларга қараганда анча узоқ вақт ишлади. Қолган Oppo вакиллари эса кейинги ўринларни эгаллашди ва ғалаба тўртлигини Realme XT якунлаб берди.

Нисбатан яхши натижаларни Xiaomi ва Redmi оиласи вакиллари, шунингдек, бошқа Realme моделлари кўрсатди. Huawei P Smart Pro ва Nokia 7.2 эса аутсайдерлар қаторини банд қилишди. Батафсил қуйидаги видеода:

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг кучли ўйинбоп смартфонлар (2019 йил, ноябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!