Автоойналар смартфон технологияси асосида пишиқ ва енгил яратилади

Автоойналар смартфон технологияси асосида пишиқ ва енгил яратилади

Corning фирмаси смартфон ва планшет оламида яхши танилган. Corning фирмасининг Gorilla Glass ойналаридан Ford GT суперкарини ясашда фойдаланишмоқчи. Бу ҳақда carzone.uz хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, Gorilla Glass ойналари тирналмайди ва пишиқ пухталиги билан ажралиб туради. Шу хусусияти туфайли автомобиль ойнасини 25-50 фоизга юпқалаштирса бўлади, бу эса вазнини 5,5 кгга камайтиради.

Ford GTнинг янги ойналари бир қанча синовларга том маънода бардош берди: йўлда машина ғилдирагидан тошлар учиб чиқиб тегиши имитация қилинди, тўқнашув тести ўтказилди. Синов якунида янги спорткарга худди шу ойнани ўрнатишга қарор қилинди.

 

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!