Аввал Apple, энди  Microsoft... уларга сизнинг биометрик маълумотларингиз керак!

Аввал Apple, энди  Microsoft... уларга сизнинг биометрик маълумотларингиз керак!

Microsoft яқинда Windows 10 фойдаланувчилари учун “Windows Hello” дастурини ишга туширишини маълум қилди. Бу ҳақда “Сomputerworld” нашри ёзмоқда.

Эндиликда Windows 10 фойдаланувчилари шахсий компьютерларидан фойдаланиш, онлайн хизматлар ва тармоққа уланиш каби сервисдан фойдаланишда биометрик маълумотлар ёрдамида (бармоқ изи, кўз сканери, юздан таниб олиш ) фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.

– Анъанавий бўлган пароллар хавфли саналади. Сабаби ушбу паролларни эсдан чиқариб қўймаслик учун осонроқ, эсда қоладиганлари танланади ёки бирор ерга ёзиб қўйилади. Windows Hello эсу бундай хавфсизлик муаммоларига ишончли ечим бўлади,– дейди Moor Insights & Strategy президенти Патрик Морҳед.

Картинки по запросу Windows Hello

Windows Hello ҳам Apple’нинг биометрик аутентификацияга эга  Face ID ёки Touch ID каби бузиш қийин бўлган технологияларидан фойдаланади.

ЎҚИНГ: Windows 10’нинг навбатдаги янгиланиши iPhone эгаларига ҳам муаммолар олиб келди!

Морҳеднинг таъкидлашича,  Windows Hello инсон юзининг моделини яратишда 3D тузилишдаги ёруғликдан фойдаланади ва системани соҳта ниқоблар яратиш орқали киришини олдини олувчи spoofingга (маълумот узатилаётганда ўртадан туриб олиб ўзгартириш) қарши техникалардан фойдаланди.

Бунинг учун фойдаланувчилар биринчи навбатда ўзларининг юз ёки кўз сканерларини, бармоқ изларини яратишлари керак бўлади, аммо шуни таъкидлаб ўтамизки, сиз доимо бу сканерларни янгилашингиз, қўшимча бармоқ изларини қўшиш ёки олиб ташлашингиз мумкин бўлади.

Маълумотда келтирилишича, Windows Hello 37 миллион инсонлар ва 200 дан ошиқ компаниялар томонидан аллақачон фойдаланилмоқда.

ЎҚИНГ: Windows 10’нинг автоматик янгиланишини осонгина ўчириб, мегабайтлар ва ресурсларни тежаймиз!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!