Аввалги iPhone'лар ҳам энди "портрет" олиши мумкин

Аввалги iPhone'лар ҳам энди

Instagram хизмати фойдаланувчилари учун Focus функциясини ишга туширди. Унинг ёрдамида iPhone фойдаланувчилари аввалроқ тақдим қилинган айфон қурилмаларида ҳам портрет, яъни орқа фони ғира-шира қилинган суратлар олишлари мумкин.

Иловада камерани ишга туширсангиз, экран қуйисидаги "суртага олиш" тугмаси остида Focus номли клавишга кўзингиз тушади. Уни танлагангиздан сўнг селфи қилиш ёки бош камерада суратга олиш учун камерани қиёфага тўғирлашингиз керак бўлади. Кадрда бирор қиёфа пайдо бўлиши билан илова манзаранинг керакли жойларини белгилаб олади ҳамда орқа фонни хиралаштиради.

Бу усулдаги портрет режимида iPhone SE, iPhone 6s, iPhone 7, iPhone 8 ҳамда iPhone X эгалари ижод қилишлари мумкин.

Шу билан бирга, иловада муайян фойдаланувчиларни эслатиб турувчи стикерларни ҳам яратиш мумкин ва уларни суратга қадаб қўйиш ҳам мумкин.

Айтиш керакки, портрет режимида сурат олиш 2017 йилда тақдим қилинган iPhone 7 Plus флагманининг аҳамиятли функцияларидан бири бўлган эди. Шу вақтгача iPhone 7 Plus, iPhone 8 Plus ҳамда iPhone X моделлари бундай жиҳатга эга бўлган эдилар.

Apple корпорациясидан сўнг жаҳоннинг барча ишлаб чиқарувчилари бундай технология устида бош қотирдилар. эАйни пайтда бозордаги ҳар уч смартфондан бири портрет жанрида сурат олиш имконига эга.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!