Ахборот технологиялари соҳасидаги энг машҳур брендлар маъноси

Ахборот технологиялари соҳасидаги энг машҳур брендлар маъноси

Apple — компания асосчиси Стив Жобснинг севимли меваси олма эди. Шунда Стив Жобс ходимларига фирма номини ўйлаб топиш учун вақт беради, агар топа олишмаса ёқтирган мевасини фирма номи сифатида қўйишини айтади ва…

Adobe — мазкур фирма асосчиси Жона Ворнок ҳисобланади. У фирма номи сифатида уйининг олдидан оқиб ўтадиган кўл номини танлади.

Asus — компанияга 1989 йилда Хитойда асос солинган бўлиб, хўжалик электроникасини ишлаб чиқаришга асосланган. Унинг номи эса Pegasus (Пегас) —қадимги Рим мифологиясида қанотли от атамасидан ясалган.

Cисcо — Кўпчилик ўйлаганидек, бу фирма қисқартма исмлардан ташкил топган эмас, балки Сан Франциско шаҳрининг охирги бўғинларидир.

Corel — Бу исм фирма асосчиси Майкл Копланд фамилиясининг бош бўғинларидан олинган.

Dell — Американинг дунёга машҳур компьютер ишлаб чиқарувчисига 1984 йилда Майкл Делл томонидан асос солинган. Кўриниб турибдики, компания номи асосчининг фамилиясидан олинган.

Google — Математикада бу ном бир ва юзта нол деган маънони беради(1000000…).

Hotmail — Жек Смит номли инсон фирма яратади ва ўзининг почталар билан ишлаш учун мўлжалланган фирма номини узоқ вақт қидиради, у охири “маил”сўзи бошига ҳар хил номлар қўяда ва охири “ҳотмаил” номида тўхтайди. Чунки бу номда веб саҳифалар яратиш учун мўлжалланган “HTML”гиперматн тилининг барча ҳарфлари иштрок этади.

Hewlett Packard (HP) — Билл Хюлетт ва Дейв Паккард бу фирманинг асосчилари ҳисобланишади ва улар фирма номи Hewlett Packard ёки Packard Hewlett бўлиши борасида келиша олишмай танга ташаш орқали аниқлаш лозимлигини англашади ва натижага гувоҳсиз.

Instagram — бў сўзни тўғридан-тўғри таржима қилиб бўлмайди. У Instant – “бир зумда”, “лаҳзада” ҳамда Telegram – “телеграмма” сўзлари қўшилмасидан ясалган.

Intel — Боб Нойс ва Гордон Мур ўз фирмаларига Мур Нойcе номини беришмоқчи бўлишади, лекин у тармоқли меҳмонхоналардан бирининг номи эди, шу сабабли улар фирма номи сифатида internal (ички) electronic (электроника) сўзларининг йиғиндисини олишди.

Microsoft — Билл Гейтс компютерлар учун яратиладиган дастурий тўпламига оид фирмасини Micro-Soft (микро дастурлар) номини беришга қарор қилган ва кейинчалик дефис(-) олиб ташланган. Билл Гатес саргузаштлари бу фирмани машҳурликка олиб чиқди.

Motorola — Дастлаб бу фирма машиналар учун радио чиқарар эди ва фирма асосчиси Пол Галвин ўз фирмасини ўша пайтлардаги машҳур радио номини асос қилиб, Моторола деб қўйган, ўша пайтларда бу радио номи Виcторола эди.

NVIDIA — график процессорлар (GPU), медиапроцессор ва чипсетлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компанияга Жен-Хсун Хуанг (Jen-Hsun Huang), Картис Прэм (Curtis Priem) ва Крис Малачовски (Chris Malachowsky) томонидан асос солинган. Компания номига келсак, бирмунча мураккб тузилишга эга: ундаги биринчи “N” ҳарфи математикадаги натурал сон белгиси бўлса, VIDIA — лотинча “videre”, яъни “кўрмоқ” маъносини англатади. Якунда эса “кўп маротаба кўриш” деган маънони ўзида мужассамлади.

Yahoo! — Бу сўзни дастлаб Жонатан Свифт ўзининг «Гулливернинг саёҳати» китобида ишлатган. Сўнг бу сўз фирма асосчиси Жерри Янг ва Девид Филога манзур келган. Улар шу орқали ўзларини шундай ҳурсанд эканликларини билдиришган. Ҳозирда бу ном Yet Another Hierarchical Officious Oracle деб юритилади.

Fuji — Япониядаги энг баланд тоғ номи Фудзи шарафига қўйилган.

Honda — фирма асосчиси Соичиро Ҳонда номига қўйилган.

Kawasaki — фирма асосчиси Шозо Каwасаки номига қўйилган.

IBM — International Business Machines (Бизнес учун халқаро машина) қисқартмасидан олинган.

Kodak – фирма ассосчиси Жорж Истмен “К” ҳарфини жуда яхши кўрар эди ва у ўз фирмаси номини бош ва охирги ҳарфини К сифатида кўрмоқчи бўлди ва жуда узоқ қидирди. Шундан сўнг у “Кодак” номида тўхталди. Ундан ташқари бу К харфи барча тилларда бир ҳил кўринишда ёзилар эди.

LG — 2 та корейс брандларинг қўшилиши – Lucky ва Goldstar.

NEC — 1983 йилда Nippon Electric Company сўзларининг қисқартмасидан олинган.

Reebok –африка ерларидаги жуда тез югурувчи антилоп номига қўйилган.

3Com — бу фирма номи математик амалдан олинган, яъни “Computer Communication Compatibility Corporation” атамаларининг бош 3 та ҳарфидан фойдаланилган.

Sanyo – Хитой тилидан таржима қилганда “3 та окен” деган маънони беради.

Sаmsung – корейс тилидан таржима қилганда “3 та юлдуз” маъносини беради.

Sony – лотинча sonus (“овоз”) ва инглизча sunny boys (“хушчақчақ дўстлар”) сўзлари комбинациясидан ясалган. Аслида бу сўз Sonny бўлиши керак эди. Аммо япончача “сон” ва “ни” сўзлари муваффақиятсиз бизнес деган маънони англатгани боис ундаги битта “н” олиб ташланган ва дунёда мавжуд бўлмаган янги сўз пайдо бўлган.

Xiaomi – “Шяоми” дея талаффуз қилинадиган компаниянинг номи Xiao – “кичкина” ва mi – “гуруч” сўзларидан ясалган.

Philips – фирма асосчиси Фридрих Филипс номига қўйилган. 1891 йил Эйдховенда ташкил этилган ва ўша пайтларда лампочка ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Ҳозирда лампочкаларга қўшиб яна бир неча хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқилмоқда.

items.itportal.uz сайти ва интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!